← Назад
Решение #2826525 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 911 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 60 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article |
Текст решения
11 027 символов
4-1601-2505/21644-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар ААнинг
жавобгар “ББ” фермер хўжалигига нисбатан Мингбулоқ тумани, Баланд Гуртепа
МФЙ ҳудудидаги 110 м2 ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган “Молхона”
дала шийпони бино ва иншоотни ўз ҳисобидан бартараф этиш (буздириш) ва асл
ҳолатига келтириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни
тарафлардан даъвогар вакили Ж.А.Асрақулов (ишончномага асосан) ва Наманган
шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Н.Саминжонов иштирокида, ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АА (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади)нинг Наманган туман бўлими томонидан
ўтказилган ер назорат тадбири давомида
“ББ” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) Мингбулоқ тумани, Баланд Гуртепа МФЙ
ҳудудидаги 110 м2 ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган “Молхона” дала
шийпони бино ва иншоотни қурганлиги аниқланиб, далолатнома тузилган.
Шу боис даъвогар жавобгарга 2025 йил 8 июлда ўзбошимчалик билан закан
ҳимоя минтақаси ер майдонида қурилган “Молхона” дала шийпони бино ва
иншоотини 15 кун муддатда ўз ҳисобидан бузиш ва ер майдонини яроқли ҳолатга
келтириш юзасидан ёзма кўрсатма юборган.
Жавобгар ёзма кўрсатмани бажармаганлиги боис даъвогар иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига Мингбулоқ тумани,
Баланд Гуртепа МФЙ ҳудудидаги 110 м2 ер майдонига ўзбошимчалик билан
қурилган “Молхона” дала шийпони бино ва иншоотни ўз ҳисобидан бартараф
этиш (буздириш) ва асл ҳолатига келтиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризасига аниқлик киритиб, жавобгар томонидан Мингбулоқ
тумани, Баланд Гуртепа МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг
1264қ-контурида жойлашган ҳимоя минтақасининг 110 м2 ер майдонига
ўзбошимчалик билан қурилган “Молхона” дала шийпони бино ва иншоотни
қурганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво талабларини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда низо юзасидан муносабат
билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва
кўрсатмалари, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги
“Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6061-сон Фармонининг 3-банди бешинчи қисмига
кўра, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини
таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл
қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш Кадастр
агентлигининг асосий вазифалари этиб белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Кадастр агентлигининг Мингбулоқ тумани
бўлими томонидан 2025 йил 8 июлда Мингбулоқ тумани, Навоий массиви
ҳудудида ер қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ер назорат тадбири ўтказилган.
Тадбир давомида жавобгар томонидан Мингбулоқ тумани, Баланд Гуртепа
МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 1264қ-контурида жойлашган
ҳимоя минтақасининг 110 м2 ер майдонига ўзбошимчалик билан “Молхона” дала
шийпони бино ва иншооти қурилганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2025 йил 8 июлда
далолатнома расмийлаштирилган. Далолатнома нусхаси жавобгарга тақдим
этилган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 8 июлда
ўзбошимчалик билан закан ҳимоя минтақаси ер майдонида қурилган “Молхона”
дала шийпони бино ва иншоотини 15 кун муддатда ўз ҳисобидан бузиш ва ер
майдонини яроқли ҳолатга келтириш юзасидан ёзма кўрсатма юборган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 212-моддасининг учинчи қисмида ўзбошимчалик билан иморат қуриш
натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг
даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс
томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг
11-бандига асосан ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси
мулкдори ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан
қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган
ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар
кўриши шарт.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
14 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ер ва кадастр
назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 53-бандида ер
участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер
майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисидаги Кадастр
агентлиги органларининг кўрсатмаси жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўн
беш кун муддатда ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, Кадастр агентлиги
органлари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу
ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳамда ноқонуний қурилган
иморатларни бартараф этиш (бузиб ташлаш) юзасидан тўғридан тўғри судга
мурожаат қилишга ҳақлилиги назарда тутилган.
Бундай ҳолатда ваколатли давлат органи томонидан закан ҳимоя минтақаси
ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилма қурганлиги аниқланган ва ушбу
қурилма жавобгар томонидан ихтиёрий муддатда бартараф қилинмаган.
Ер кодексининг 91-моддасига асосан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган
вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра
қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан
ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган
шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли
туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув
қарорига кўра амалга оширилади.
Ер кодексининг 911-моддасида, ўзбошимчалик билан эгалланган ер
участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари
учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга
нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл
қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
20 ноябрь кунги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли қарори
33-бандида, Ер кодексининг 911-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган
ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва
иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга
йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно эканлиги, ер
участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган,
қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини
барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди, шунга кўра судлар
уларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ёки мансабдор шахсларга бундай мажбурият
юклашга ҳақли эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур Пленум қарорининг 20-бандида, Ер участкаларини фойдаланиш
учун яроқли ҳолатга келтириш уни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар
ҳисобидан амалга оширилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси биринчи қисмига
кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа
табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва
улар давлат муҳофазасидадир.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгар рахбари А.О.Ғаффоровга
нисбатан 2025 йил 22 июлда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси,
учинчи қисмига асосан жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг асослилиги, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг кўрсатмалари, далолатнома, ёзма кўрсатма, фотосуратлар ва бошқа
далиллар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризасида иккита номулкий талаблар
қўйилганлиги сабабли “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига мувофиқ
жавобгардан республика бюджетига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари,
яъни 8 240 000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36, 40, 91, 911моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги томонидан Мингбулоқ тумани, Баланд
Гуртепа МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг
1264қ-контурида
2
жойлашган ҳимоя минтақасининг 110 м ер майдонига ўзбошимчалик билан
қурилган “Молхона” дала шийпони бино ва иншооти ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирганидан сўнг 10 кун муддатда ўз ҳисобидан буздирилиб, ер майдони асл
ҳолатига қайтарилсин.
Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги хисобидан:
- даъвогар Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси фойдасига
41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев