← Назад
Решение #2826554 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
4 944 символов
4-1601-2504/22413-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар АААААААААнинг
жавобгар БББББББББ ҳисобидан 141 212 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни тарафлар иштирокисиз суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААААА
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББББББББ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 23 сентябрда тузилган 1993-сонли
шартнома асосида даъвогар жавобгарга тайёр дори-дармон ҳамда тиббиёт буюмлари
(бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб берган.
Жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлиқ тўламаганлиги учун унинг
даъвогар олдида 141 212 000 сўмлик қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган огоҳлантириш хатини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 141 212 000 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмадилар.
Даъвогар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, унда ишни даъвогар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни тарафлар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризасида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 сентябрда
тузилган 1993-сонли олди-сотди шартномасига кўра даъвогар маҳсулотни етказиб
бериш, жавобгар маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган
пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома бўйича олинган мажбуриятни бажариб, жавобгарга
ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 180 566 283,7 сўмлик маҳсулотни етказиб
берган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида даъвогар томонидан
етказилиши лозим бўлган дори-дармон ва тиббий буюмлар учун жавобгар томонидан
даъвогарнинг ҳисоб рақамига олдиндан 25 фоиз тўловни амалга оширгандан сўнг
дори-дармонлар берилишига, тўловнинг қолган 75 фоизини 25 банк кунида
тўланишига келишилган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўламай
141 212 000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 25 сентябрда юборган
огоҳлантириш хати (талабномаси)ни жавобгар оқибатсиз қолдириб, қарздорликни
тўламаган.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини
тўлаши лозим.
Қолаверса, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият
келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Жавобгарнинг даъвогардан бўлган асосий қарзи 141 212 000 сўмни ташкил
этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар,
огоҳлантириш хати ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 141 212 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм
почта харажатлари, республика бюджетига 2 824 240 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААААА фойдасига
141 212 000 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
2 824 240 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой
муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров