Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3258 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SUD Z IN S V I Ответчик / Подсудимый SUL N LI SERVIS-2012
Source ID 347046a0-d8c0-430c-99da-80260ef278c1 Claim ID PDF Hash 60101b442c5d6abe... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онуни 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
згартириш учун ИПКнинг 279-моддаси згартириш учун ИПК 279 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3258-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья –У.Жумаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья–О.Қўлдошов БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ СУДИНИНГ Қ А Р О Р И Бухоро шаҳри 2025 йил 6 январь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси М.Болтаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Х.Абдуллаев ва О.Қўлдошовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Турсуновнинг котиблигида, “ SUD Z IN S V I” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Халилов (2025 йил 9 сентябрдаги 34-сонли ордер ва ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ SUD Z IN S V I” масъулияти чекланган жамияти жавобгар “SUL N LI SERVIS-2012” масъулияти чекланган жамиятидан 383 869 576 сўм асосий қарз, 147 789 787 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “SUL N LI SERVIS-2012” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ SUD Z IN S V I" масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Пешку туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, SUL N LI SERVIS2012” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 383 869 576 сўм асосий қарз, 147 789 787 сўм пеня ундиришни сўраган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 383 869 576 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгар томонидан мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берилган. Шикоятда даъвогар томонидан талаб қилинаётган талаблар нотўғрилиги, даъвогар махсулотни тўлиқ олганлиги, фақатгина жавобгар томонидан ушбу берилган махсулот учун ҳисобварақ фактура ўз муддатида шакллантирилмаганлиги, жавобгар рахбари ва ҳисобчиси иш кўриладиган куни Тошкент вилоятида хизмат сафарида бўлиб суд мажлисида иштирок эта олмаганлигини, суд мажлисини қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси инобатга олинмаганлигини билдириб, шу боис Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важларни асоссизлигини билдириб, Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштироки таъминламади. Судлов ҳайъати жавобгар вакили суднинг ажрими билан почта хабарномаси орқали хабардор қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига биноан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан маърузачи судьянинг маърузаси ва даъвогар вакилининг тушунтиришини эшитиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Ишдаги ҳужжатларида аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгар ҳисобрақамига дизель ёқилғиси сотиб олиш учун 2025 йил 24 февралда 839 500 000 сўм кўчириб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан ҳисобварақ фактураларга кўра 455 630 423.79 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Натижада, 383 869 576 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Шу сабабли, низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 383 869 576 сўм асосий қарз, 147 789 787 сўм пеня ва 10 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги мустаҳкамланган. ФКнинг 437-моддаси талабларига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. 2 Даъвогар жавобгарга 839 500 000 сўм пул маблағлари кўчирилганлиги тўғрисида 2025 йил 24 февралдаги 10-сонли тўлов топшириқномаси мавжуд ҳамда жавобгар томонидан 455 630 423,79 сўмлик дизел ёқилғиси етказиб берилганлиги тўғрисида 2025 йил 14 апрелдаги 25/8-сонли 150 420 000 сўмлик ҳисобварақ фактура ва 2025 йил 30 апрелдаги 25/11-сонли 305 210 423,79 сўмлик ҳисобварақ фактуралар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига мувофиқ, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун хужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 203-сонли қарорининг 8-бандида “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига кўра хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилиши, еттинчи хатбошисида эса агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслигини тўғрисида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш учун асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво талабини 383 869 576 сўм асосий қарзни қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Шунингдек, даъвогар тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун 147 789 787 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий - ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига биноан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий 3 суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. Судлов ҳайъати даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли, қонунчилик асосида тўғри ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишларини, номутаносиблигини инобатга олиб, 20 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақдида қонуний тўхтамга келган. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 10 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Пленум қарорида “Судларга тушунтирилсинки, қонунда ёки шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади”деб белгиланган. Судлов ҳайъати юқоридагиларни инобатга олиб, ундирилган неустойка зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, даъво талабининг зарар ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз 4 ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важлари билан келишмайди. Чунки, жавобгар ишни бошқа кунга қодириш тўғрисида илтимосномани оғзаки равишда сўрайдиган бўлса, суд мажлисида баён қилиши лозим бўлади. Шикоятда жавобгар рахбари ва ҳисобчиси хизмат юзасидан сафарга эканлигини важ келтирилган бўлсада, бироқ ёзма равишда илтимоснома билан мурожаат қилиб, асос қилинган хизмат сафари тўғрисидаги буйруқларни илова қилиниши лозим бўлади. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун ИПКнинг 279-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддасига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати иш юзасидан суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этилганлиги сабабли жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун 5 416 593,63 сўм давлат божи республика бюджетига ундиришни жавобгар томонидан 41 200 сўм почта харажатлари олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: Жавобгар “SUL N LI SERVIS-2012” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Пешку туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “SUL N LI SERVIS-2012” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанцияси учун республика бюджетига 5 416 593,63 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “SUL N LI SERVIS-2012” масъулияти чекланган жамиятининг томонидан апелляция инстанцияси суди учун олдиндан 5 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор юзасидан ижро варақа берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан бир йил муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Болтаев ҳайъат аъзолари Х.Абдуллаев О.Қўлдошов 6