Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2502/10729 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Риштон туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый
Source ID 9c108b9f-937f-48ad-a1f4-66ee1b353fa8 Claim ID PDF Hash 8dec00bd3a07ffa2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПКнинг 108 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2502/10729-сонли иш ФАРҒОНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Фарғона шаҳри 2026 йил 6 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Риштон туман ҳокимлигининг жавобгар — “Ойдин тунлар” фермер хўжалиги ва Риштон туман ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 27 февраль куни тузилган ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили А.Тажиматов (2026 йил 5 январь кунидаги 0126/2-сонли ишончнома асосида) ҳамда Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматовнинг иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўиб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Риштон туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ойдин тунлар” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Риштон туман ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 27 февраль куни тузилган ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суд ажрими билан ишга низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси жалб қилинган. Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматов даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, мавжуд далилларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Даъво аризасига илова этилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномасини 20-бандида томонлардан бири шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан даъво аризасига илова қилинган ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома 2025 йил 7 ноябрь куни ёзма равишда огоҳлантирилган бўлиб, даъвогар томонидан даъво аризаси судга 2025 йил 17 декабрь куни киритилган. Бундан кўринадики, даъвогар судга даъво аризаси тақдим этишда, тарафлар ўртасида тузилган “Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномасининг 20-бандида белгиланган шартларга риоя қилмасдан, жавобгарни шартномани бекор қилиши ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилганидан уч ой муддат ўтмасдан, даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 108-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрь кунидаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 3-банди, саккизинчи кичик бандининг иккинчи хатбошисига кўра, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-108, 170-моддаларини қўллаб, АЖРИМ Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар Риштон туман ҳокимлиги ҳисобидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар Риштон туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов