Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2505/9277 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6054bf49-6dcb-4dee-a606-fb1e25e4c40c Claim ID PDF Hash f64a5a3418c5fe90... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9277-сонли иқтисодий иш А Ж Р И М (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро шаҳри 2026 йил 6 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар ****нинг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 72.464.800 сўм ортиқча тўловни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Ф.Нуруллаев, Э.Ғафуров (ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Ашуров (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар **** (матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 72.464.800 сўм ортиқча тўловни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, даъвогар вакили Ф.Нуруллаев даъво аризасидаги имзо унга тегишлилигини, раҳбар Й.Б.Олимов хизмат сафарида бўлганлиги сабабли даъво аризасини унинг номидан ўзи имзолаб берганлиги ҳақида тушунтиришлар берди. Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Суд муҳокамасида аниқланишича, даъво аризаси даъвогар раҳбари Й.Б.Олимов томонидан томонидан имзоланмаган, балки унинг номидан ўринбосари Ф.Нуруллаев томонидан имзоланган. Мазкур ҳолат даъвогар вакилиининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва имзо намуналари билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан олдиндан тўланган 1.449.296 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатлари инобатга олиниб, даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 3-банди, 118 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар ****га даъво аризада кўрсатилган талаб билан судга умумий тартибда такроран мурожаат мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья И.Юлдашев 2