← Назад
Решение #2826689 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 666 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 636 | — | law | |
| СКнинг | 242 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 906 символов
4-1807-2501/5104-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2026 йил 6 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида,
А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг,
жавобгар “Ххх” ишлаб чиқариш кооперативидан 33.000.000 сўм асосий қарз,
16.500.000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар вакили Ш.Пашаев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
А.Аннақулов
(шахсий
маълумотнома
асосида)
суд
биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён
матнда – даъвогар деб юритилади) судига мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх”
ишлаб чиқариш кооперативи (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан
33.000.000 сўм асосий қарз, 16.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар
ўртасида тузилган шартномага асосан 450.000.000 сўмлик ишлар бажарилиб,
жавобгар томонидан тўлиқ 450.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб
берилганлигини, шу билан бирга жавобгар қудуқ қазиш ва узоқ масофадан электр
ўтказиш линияларини тортиб келиш ишларини бажаришни ўз зиммасига олиб,
ушбу ишларни бажариш учун 33.000.000 сўм қўшимча нахт пул кўринишида
маблағларни олган бўлса-да, мажбуриятни даъвогарни ўзи бажарганлиги боис
тўловларни қайтариш лозимлигини, унга ҳисобланган пеня талаби билан даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари шартнома
тузилганлигини, кейинчалик ушбу шартнома бўйича бажарилган ишлар бўйича
тўлиқ исоб-китоб қилинганлигини, ўз мажбуриятидан келиб чиқиб, ишларни
бажаргандан сўнг далолатномада қайд этилганидек, қудуқ ва узоқ масофадан
электр ўтказиш линияларини тортиб келиш ишларини бажариш эвазига пул
маблағлари иш ҳақи билан берилганлигини, ўз мажбуриятини бажарганлигини
ҳамда даъвогар билан тузилган шартнома қиймати 100 фоиз тўлаб
берилганлигини баён этиб, даъво талабини рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
ишда мавжуд ҳужжатлар билан ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 4 апрелда 1/294/-1-сони пудрат шартнома
тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандида “Пудратчи” мазкур шартнома
шартига кўра, “Буюртмачи”нинг мазкур ер майдонига суғориш технологияси
материаллари ва ускуналарини ушбу шартнома шартларига мувофиқ етказиб
беради ва монтаж ишларини сифатли бажариб, монтаж ишлари якунлангандан
сўнг “Буюртмачи”га фойдаланишга топшириш, 1.2-бандида эса “Буюртмачи” ўз
навбатида “Пудратчи”га ишларни бажариш учун зарур шароитлар яратиш,
уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома мажбуриятини бажариб, даъвогар жавобгарга тегишли ер
майдонида 2024 йил 10 июлдаги 438-сонли ҳисоб-фактура билан томчилаб
1
суғориш ускуналарини ва материалларини монтаж ишларини бажарган бўлиб, ўз
навбатида жавобгар томонидан 2024 йил 5 апрелдаги 5-сонли тўлов
топшириқномаси билан 225.000.000 сўмлик тўловлар амалга оширилиб,
кейинчалик 2024 йил 14 августдаги 39-сонли тўлов топшириқномаси билан
225.000.0000 сўмлик, жами 450.000.000 сўмлик тўловларни амалга оширган.
Даъвогар мазкур пудрат ишлари давомида жавобгар қудуқ қазиш ва узоқ
масофадан электр ўтказиш линияларини тортиб келиш ишларини бажаришни ўз
зиммасига олган бўлса-да, мажбуриятни бажармаганлиги сабаби унга ишларни
бажариш учун 33.000.000 сўм қўшимча нахт пул кўринишида амалга оширилган
тўловларни қайтариб ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо пудрат шартномасини
бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
ФКнинг 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи)
иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни
бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва
бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд
тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш
учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари
(маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати,
илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га,
агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган
қоидалар қўлланилиши белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси
бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.1-бандида “Буюртмачи”
мазкур шартномада кўрсатилган умумий ишлар қийматининг 50 фоизини
2
олдиндан “Пудратчи” ҳисобига ўтказиб бериши, 7.2-бандида эса шартнома
қийматининг қолган 50 фоизи монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, “Буюртмачи” ва
“Пудратчи” ўртасида объектни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси
расмийлаштирилгандан сўнг “Буюртмачи” томонидан тўлаб берилиши назарда
тутилган.
Мазкур шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, жавобгар томонидан қабул
қилиб олинган ишлар қиймати учун шартнома баҳосида келишилган 450.000.000
сўмлик тўловларни 2024 йил 5 апрелдаги 5-сонли тўлов топшириқномаси билан
225.000.000 сўм ва 2024 йил 14 августдаги 39-сонли тўлов топшириқномаси
билан 225.000.0000 сўмлик тўлов мажбуриятини бажарган.
Даъвогар эса ушбу шартнома мажбуриятидан ташқари жавобгар қудуқ
қазиш ва узоқ масофадан электр ўтказиш линияларини тортиб келиш ишларини
бажаришни ўз зиммасига олганлиги боис унга ишларни бажариш учун 33.000.000
сўм қўшимча нахт пул кўринишида амалга оширилган тўловларни ундиришни
сўраган.
Даъвогар ушбу даъво талабига асос сифатида томчилаб суғориш ишларини
амалга ошириш мақсадида қўшимча артизан қудуқ ва узоқ масофадан электр
узатиш линияларини тортиб келиш ишларини бажариш эвазига жавобгар фермер
хўжалиги 33.000.000 сўм товар иш ва хизматлар учун қўшимча ҳақ олинганлиг
ҳақидаги 2024 йил 10 апрелдаги даолатномани илова қилган.
Ваҳоланки, суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, жавобгар асосий
шартнома баҳоси 450.000.000 сўмлик тўловларни амалга оширганлиги, қўшимча
ишлар юзасидан шартномага ўзгартириш киритилмаганлиги, даъво қилинган
33.000.000 сўм юридик шахслар ўртасида тўлов қилиш тартибига амал
қилинмаганлиги ёки тўлов топшириқнома ҳамда бажарилган ишларни
тасдиқловчи ҳисоб-фактура расмийлаштирилмаганлиги аниқланди.
ФКнинг 636-моддасида агар қўшимча ишларни бажариш зарур бўлиб қолса
ва шу сабабли ишнинг тахминан белгиланган баҳосини (тахминий сметани) анча
оширишга тўғри келса, пудратчи бу ҳақда буюртмачини вақтида огоҳлантириши
шарт. Буюртмачи пудрат шартномасида кўрсатилган ишнинг баҳосини (сметани)
оширишга рози бўлмаган тақдирда, шартномадан воз кечишга ҳақли. Бундай
ҳолларда пудратчи буюртмачидан ишнинг бажарилган қисмининг баҳосини
тўлашни талаб қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда
СКнинг деб юритилади) 47-моддаси биринчи қисмига кўра, товарларни
(хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт. СКнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра, хизматлар
кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат
расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича
айланма амалга оширилган санадир.
Шу сабабли суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзаро тутилган шартноманинг 13.1 ва 13.2-банди
ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан
жавобгар ҳисобидан 33.000.000 сўм миқдордаги асосий қарздорлик ўз вақтида
тўланмаганлиги сабабли, кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида,
аммо 50 фоиздан ошмаган миқдорда 16.500.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
3
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг пеня ҳисоблаш учун асос бўлган асосий
қарз ундириш талаби асоссиз бўлганлиги боис ҳам унга нисбатан 16.500.000 сўм
пеня ундириш талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишиб, суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда
– ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида
қайд
этилганларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қаноатлантиришни ва почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, суд
харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236,
631, 636, 666-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин.
даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан ҳисобидан;
Республика бюджетига 990.000 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм
суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
4