Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2503/9316 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XAYITOV ILXOM SHERAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый In mj n ji F rm
Source ID 7ae8851c-e685-48f6-8809-1df4ee70d4dc Claim ID PDF Hash 68d3742b0a397281... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 33-моддаси онуни 33 law
онуни 20-моддаси онуни 20 law
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2503/9316-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья И.Хайитов Апелляция инстанция судида маърузачи судья Т.Атабаев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 6 январь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.Холиков ва Ш.Абдухаликовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, аризачи «F rm ts vtik M hsul tl ri vfsizligi M rk zi» ДМнинг жавобгар «In mj n ji F rm» масъулияти чекланган жамиятига дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2025 йил 23 январда берилган 585162-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, «F rm ts vtik M hsul tl ri vfsizligi M rk zi» ДМ томонидан киритилган апелляция шикояти асосида ишни аризачи вакили М.Аликберова (2025 йил 29 декабрдаги 41/01-23396-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Л.Хакимова (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)ларнинг иштирокида, ишни Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида АКТ ходими А.Исломқуловнинг кўмаклашувида мобил видеоконферециалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “F rm ts vtik m sul tl ri vfsizligi M rk zi” давлат муассасаси (кейинги ўринларда матнда “аризачи” деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “In mj n ji F rm” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 2025 йил 23 январда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти учун берилган 585162-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 11 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантириш рад этилган, жавобгарга тегишли дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2025 йил 23 январда берилган 585162-сонли лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган, аризачи томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, аризачи томонидан киритилган апелляция шикояти киритилган. 2 Шикоятда, биринчи инстанция суди томонидан барвақт ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини, жавогар томонидан литсензия талаб ва шартлари қўпол равишда бузилганлигини, ушбу қоида бузарлик фуқароларга зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 29-иловаси дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспортининг 9-банди лицензия талаблари ва шартларининг “б” кичик бандида дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг яроқсиз нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларни фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолият лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш ҳисобланиши белгилаб қўйилганлигини, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасига мувофиқ, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши белгилаб қўйилганлиги каби важларни баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, аризачи томонидан киритилган ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили берган тушунтиришида апелляция шикоятини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, биринчи инстанция суди ишга тақдим қилинган далилларни тўлиқ ўрганмаган ҳолда аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида барвақт тўҳтамга келганлигини, жавобгарга тегишли бўлган дорихонада белгиланган тартибда тегишли идоралар розилиги асосида бир кунлик текшириш ўтказилганлигини, дорихонада реализация қилинаётган ва сотув пештаҳталарида мавжуд дори воситаларнинг яроқлилиги, сифати, дори воситаларнинг шартнома ва махсус сертификатлари ва белгиланган тартибда сотувда бўлган дори воситаларни рўйхатга олинганлиги ўрганилганлиги, ўрганиш давомида икки турдаги дори воситаларнинг яроқлилик муддатлари ўтганлиги, беш турдаги дори воситаларини мувофиқлик сертификати бўлмаганлиги аниқланганлиги, ушбу 3 дори воситаларини инсонлар соғлиги учун харид қилиниши, лекин соғлиғига ёмон таъсир қилиши мумкинлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ва аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари берган тушунтиришида, жавобгарга тегишли бўлган дорихонада бир кунлик текшириш ўтказилганлигини, ушбу текшириш қонунда белгиланган тартибда тегишли ташкилотлар рухсатномаси асосида текшириш ўтказилганлигини, ўтказилган текширишга эътирози бўлмаганлигини, текшириш даъвомида ҳақиқатан ҳам бешта дори воситалар учун мувофиқлик сертификати бўлмаганлигини, иккита дори воситаларини яроқлилик муддатлари ўтганлиги, бу ҳақда тушинтириш хатида ҳам қайд этилганлигини, мазкур дорихона бошқа тадбиркорга тешили бўлганлигини, ушбу дори воситалари билан биргаликда тўлиқ сотиб олганлигини, ушбу дорихона икки йил олдин сотиб олиниб дорхонада фаолият юритиб келганлигини бироқ мавжуд дори воситалар учун мувофиқлик сертификатлари тўлиқ борлигига эътиборсизлик билан қараб келганлигини, фуқаролардан шикоятлар бўлмаганлиги сабабли бироз эътиборсиз бўлиб келинганлигини, муддати ўтган дори воситалари адашиб сотув пештахтасига тушиб қолганлигини, бундан кейин бундай эътиборсизликка йўл қўймаслигини билдириб, имконият беришни сўради. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати суд мажлисида иштирок этган аризачи вакилининг ҳамда жавобгар раҳбарининг тушунтиришлари, суд мажлисида билдирилган тушунтиришлари ва эътирозларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар Андижон шаҳар, Қоратут МФЙ, 5-кичик Нохия кўчаси 3 уйда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йил 23 январдаги 585162–сонли дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана реализация қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида фаолият кўрсатиб келган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирлари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида, Назорат қилувчи органлар бошқа давлат органлари томонидан қонунчилик бузилиши тўғрисида тақдим этилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган текширув ўтказишни ташаббус қилишга ҳақлилиги белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 4 ПҚ-197-сон қарори билан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастурининг 1-банди “а”-кичик бандида, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг назоратини амалга оширишни таъминланиши белгиланган. Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил 12 сентябрдаги 5154/26-26/5-сонли хатига асосан аризачи жавобгарнинг Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Қоратут МФЙ, 5-кичик нохия кўчаси, 3-уй, 17-хонадон манзилидаги дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш ҳолати бўйича 1 кунлик текширув ўтказилган. Текширувни амалга ошириш жараёнида дорихона савдо залида 1 (бир) турдаги яроқлилик муддати ўтган ҳамда 5 (беш) турдаги сифати стандартга жавоб бермаганлигига шубҳа уйғотган, жами 6 (олти) турдаги дори воситалари танлаб олинган. “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг 2025 йил 22 октябрдаги 30/01-156-сонли хатига асосан 4 (тўрт) турдаги дори воситаларига сертификатлаштириш органлари томонидан сертификат расмийлаштирилмагани ҳамда ахборот таҳлил бўлимининг хатига асосан Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг 2025 йил 10 октябрдаги 30/01-208-сонли хатига жавобан 2 (икки) турдаги дори воситалари амалда тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат реестрида қайд этилмаганлиги, шунингдек, жавобгарга тегишли дорихона шаҳобчаси савдо залида яроқлилик муддати 2025 йил июлда тугаган дори воситаси мавжудлиги аниқланган. Бу ҳақда, жавобгар раҳбари Л.Хакимовадан тушинтириш хати олинганлиги, баённома тузилганлиги, шунингдек “аризачи мутахассиси У.Умаров ҳамда жавобгар раҳбари Л.Хакимова иштирокида 192-сонли далолатнома тузилган. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасида, сифатсиз, қалбакилаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланиши белгиланган. 5 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган, “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона низомнинг 29-иловасида, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспортининг 9-банди лицензия талаблари ва шартларининг “б” кичик бандида дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг яроқсиз нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларни фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолият лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Бироқ, биринчи инстанция суди юқоридаги қонун талабларига жавобгар томонидан риоя қилинмай келганлиги, бу билан мазкур қонун талаблари қўпол равишда бузилганлигига эътибор қаратмаган ҳолда аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида барвақт тўҳтамга келган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасига мувофиқ, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, аризачи томонидан ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, жавобгарга берилган лицензияни бекор қилиш бўйича судга ариза киритишга ҳақли-асосли ҳисобланади. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасида, (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низом 29-иловаси, 9-банди, 6 б-қисмига мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализ ция қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализ ция қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализ ция қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик белгилаб қўйилган. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасига мувофиқ, лицензиат лицензия талаб ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг бекор қилиниши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасида дори воситаларини ва тиббий буюмларни (офтальмология тиббий буюмларидан ташқари) чакана реализ ция қилиш фақат дорихоналар ҳамда уларнинг филиаллари томонидан амалга оширилади. Дори воситаларини чакана реализ ция қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги рецептлар бўйича ёки тасдиқланган рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатига кўра рецептсиз амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки дорихоналар томонидан тайёрланган дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализ ция қилишга рухсат берилади. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализ ция қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади. Бундай ҳолатда жавобгарга 2025 йил 23 январь куни берилган 585162-сонли лицензияни бекор қилиш талаби асосли ҳисобланади. Зеро, ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми, 2-кичик бандида, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан апелляция судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгарга 2025 йил 23 январда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти учун берилган 585162-сонли лицензияни бекор қилишни, аризачи томонидан биринчи инстанция суди учун 41 200 сўм ҳамда апелляция инстанция учун 41 200 сўм, жами 82 400 сўм почта ҳаражатини жавогар ҳисобидан аризачи 7 ҳисобига, шунингдек Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконферецалоқа харажатини ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 278, 280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги “F rm ts vtik m sul tl ri vfsizligi M rk zi” давлат муассасасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Адижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 декабрь кунги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “F rm ts vtik m sul tl ri vfsizligi M rk zi” давлат муассасасининг аризаси қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан “In mj n ji F rm” масъулияти чекланган жамиятига 2025 йил 23 январда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти учун берилган 585162-сонли лицензия бекор қилинсин. “In mj n ji F rm” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “F rm ts vtik m sul tl ri vfsizligi M rk zi” давлат муассасаси ҳисобига 82 400 сўм почта харажати; - Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконферанцалоқа харажати ундирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи: Т.Атабаев ҳайъат аъзолари: У. Холиков Ш.Абдухаликов