← Назад
Решение #2826727 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| СКнинг | 242 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
6 497 символов
4-1807-2501/5043-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2026 йил 6 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида (тарафлар вакилининг иштирокисиз),
даъвогар
“ХХХ”
масъулияти
чекланган
жамияти
суд
тугатиш
бошқарувчисининг, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш
бошқарувчиси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 589.250.000 сўм дибетор
қарздорликни ундиришни сўраган.
Тарафлар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Шунга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчиси таҳлили натижасида
тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 11 майдаги 10-сонли
шартномага асосан 212.190.000 сўм, 2022 йил 12 майдаги 11-сонли шартномага
асосан 108.180.000 сўм, 2022 йил 12 майдаги 11-сонли шартномага асосан
241.880.000 сўм ва 2022 йил 12 майдаги 11-сонли шартномага асосан
27.000.000 сўм, жами 589.250.000 сўм тўловлар амалга оширилганлиги
аниқланган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида
судга мурожаат қилган.
Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
1
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан
бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ, суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, жавобгар “ХХХ”
масъулияти чекланган жамияти 2022 йил 2 июлдаги 2/7-сонли электрон ҳисобфактура
билан
241.880.000
сўмлик,
2022
йил
22 июлдаги 22/7/1-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 27.000.000 сўмлик,
2022 йил 7 июндаги 7/6-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 320.332.500 сўмлик
жами 589.212.500 сўмлик шакар маҳсулотлари етказиб берилганлиги маълум
бўлди.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда
СКнинг деб юритилади) 47-моддаси биринчи қисмига кўра, товарларни
(хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт. СКнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра, хизматлар
кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат
расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича
айланма амалга оширилган санадир.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
2
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
ва даъвогарнинг олдиндан тўланган почта харажатини инобатга олиб, даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 11.785.000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 11.785.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд харажатини ундириш қисмига
ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
3