← Назад
Решение #2826733 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 454 символов
4-2005-2501/3644-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 6 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, даъвогар “SHURTAN GAZ KIMYO
MAJMUASI” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ASR KIMYO
INVEST” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 266.103.888,42 сўм пеня
ундириш тўғрисида киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни,
даъвогар
вакили
Ф.Тилавова
иштирокида
суд
биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “SHURTAN GAZ KIMYO MAJMUASI” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “ASR KIMYO INVEST” масъулияти чекланган
жамиятидан (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) 266.103.888,42
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида
келтирилган важларни такрорлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъво
аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ
ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024
йил 30 августда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 780/023-сонли шартнома
имзоланган.
Шартнома шартларига кўра, жавобгар шартнома тузилган кундан
эътиборан 55 календарь кун мобайнида 904.5 тонна сода маҳсулотини етказиб
бериш, даъвогар эса маҳсулотни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олади.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларини лозим даражада
бажарилмасдан, 4.435.064.807 сўм қийматдаги маҳсулот 12 кун кечикиб,
етказиб берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандига кўра, етказиб
берувчи, маҳсулотни ўз вақтида етказиб бермаганлиги учун сотиб олувчига
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.5 фоизи
миқдорида пеня тўлаши, бироқ, бунда пенянинг умумий суммаси етказиб
берилмаган товарлар баҳосининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, пеня
ҳисобланганлигини ҳамда суд органларига мурожаат қилиниши мумкинлиги
тўғрисида огоҳлантирган.
Талабнома жавобгарга почта бўлими орқали юборилган, бироқ жавобгар
талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли, низо вужудга келган ва даъвогар судга даъво аризаси киритиб,
жавобгар ҳисобидан 266.103.888,42 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 234-моддасининг биринчи қисмига кўра, м[СПиТ:
1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Мажбурият]
ажбурият-фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса-қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлаши лозим.
Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли, пеня суммаси шартнома ва
қонун доирасида тўғри ҳисобланган.
Демак, даъвогар жавобгардан 4.435.064.807 сўм қийматдаги маҳсулот
кечиктириб етказиб берилганлиги учун пеня талаб қилиши мумкин бўлган.
ФК 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён
матнда “Пленум қарори” деб юритилади)да “Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Суд жавобгар ҳисобидан пеня ундириш талабини муҳокама этиб,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома
интизомига амал қилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, 21 000 000 сўм миқдорида пеня
ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи ва олтинчи қисмларига кўра даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига
ундирилади.
Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
5 322 077,77 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8,
234, 236, 631 - моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “SHURTAN GAZ KIMYO MAJMUASI” масъулияти чекланган
жамиятининг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ASR KIMYO INVEST” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “SHURTAN GAZ KIMYO MAJMUASI” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 21 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “ASR KIMYO INVEST” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 5 322 077,77 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ASR KIMYO INVEST” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Олий суд
депозитига
103 000 сўм
суд
мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажат ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Жумаев