← Назад
Решение #2826735 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 37 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
5 708 символов
4-1604-2501/11280-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Ж.С.Мусабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг котиблигида, кредитор ААнинг
қарздор ББга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни муваққат бошқарувчи
Ш.Жалалов, кредитор вакили У.Санжаров (ишончнома асосида), жавобгар
рахбари Ш.Мақулов (буйруқ асосида) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган
очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризада баён этилишича, ББ (кейинги матнда қарздор деб юритилади)
АА (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) олдида жами 802 806 508
сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйган. Судининг ижро варақаларига
асосан қарздордан кредитор фойдасига қарзларини ундириш белгиланган. Суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш
имконияти бўлмаган. Бунга кўра, кредитор судга ариза билан мурожаат қилиб,
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни
сўраган.
Кредитор вакили аризани қувватлаб, қарздор томонидан бир йилдан
ортиқ муддат давомида тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб,
аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчиси Ш.Жалалов қарздор томонидан
қарздорликлари тўланмаганлигини, кредиторларнинг 2025 йил 30 декабрдаги
йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорга
келинганлигини, жамият активлари қарздорликларини қоплаш учун етарли
эмаслигини, шунга кўра жамиятни банкрот деб топиш мақсадга мувофиқ
эканлигини маълум қилди.
Жавобгар рахбари суд мажлисида, аризага эътирозлари йўқлигини,
молиявий холати оғирлигини инобатга олиб, банкрот деб топишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб
ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (кейинги матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ,
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
1
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини
бажаришга
қодир
эмаслиги;
доимий
тўловга
қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга
қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган
ҳисоботидан кўринишича, қарздорнинг активлари сифатида мулклари мавжуд
эмаслиги, жамиятнинг кредиторларидан бўлган қарзи эса 5 925 155 200 сўмни
ташкил этиши аниқланган. Жамият кредиторларининг 2025 йил 30 декабрь
куни ўтказилган йиғилишида жамиятни банкрот деб топиб, тугатишга доир
иш юритишни бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Ш.Жалаловни
тайинлаш тўғрисидаги қарорга келинган.
Қонун 37-моддасининг тўртинчи қисмига асосан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Қайд этилганларга кўра, суд қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга
доир иш юритиш бошлашни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича
давлат божи ундирилиши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи
қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш
2
билан боғлиқ бўлган 1 236 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари
қарздор зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
ААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
ББ банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси Ш.Жалалов
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига тўланадиган ҳақ миқдори кредиторлар
йиғилишда муҳокама қилиб олинсин.
ББ ҳисобидан АА фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ва 1 236 000
сўм давлат божи тугатиш бошқарувчиси орқали ундирилсин.
Қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати бошланган деб
ҳисоблансин ҳамда қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойка
(жарима, пеня) ва фоизлар ҳисоблаш тугатилсин.
Кредиторлар йиғилишида муваққат бошқарувчи Ш.Жалаловнинг
кузатув давридаги фаолияти учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
15 баравари миқдорида иш ҳақи белгиланганлиги инобатга олинсин ва
тасдиқлансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
3