← Назад
Решение #2826759 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 267 | — | law | |
| ИПКнинг | 274 | — | law | |
| ИПКнинг | 93 | — | law | |
| мазкур кодекс | 94 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 94 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 96 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/9435-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья – Х.Абдураимов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Т.Атабаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2026 йил 6 январь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Т.Атабаев раислигида, судьялар О.Садиков ва У.Холиковдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, “Ur l nd”
масъулияти чекланган жамияти кредитори Дадажанов Тахиржон вакили
С.Юсупов (2025 йил 6 декабрь кунги рақамсиз ишончнома асосида),
“Ur l nd” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси вакили
Ю.Ниязметов (2026 йил 6 январь кунги 4R1-1-сонли ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 10 декабрдаги даъвони таъминлашни рад этиш тўғрисида ажримига
нисбатан “Ur l nd” масъулияти чекланган жамияти кредитори Дадажанов
Тахиржон томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида АКТ ходими
А.Исломқуловнинг кўмаклашувида, мобил видеоконферециалоқа режимида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ur l nd” масъулияти чекланган жамияти кредитори Дадажанов
Тахиржон (кейинги ўринларда матнда “даъвогар деб юритилади) Андижон
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Ur l nd”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Ф.З.Ниязметов
(кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади), “V lu ti n m n ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2024 йил 17 декабрь кунги
“V lu ti n
m n ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
матнда баҳоловчи-жавобгар деб юритилади) томонидан кўчмас мулкни
баҳолаш хисоботини ишончли эмас деб топишни сўраган.
Мазкур даъво ариза биринчи инстанция судининг 2025 йил
5 декабрдаги ажрими билан иш юритувига олинган ва ишни мазмунан суд
мажлисида тарафлар иштирокида кўриш учун 2025 йил 19 декабрга
тайинланган.
Кейинчалик, даъвогар биринчи инстанция судига 2025 йил 19 декабрда
ариза билан мурожаат қилиб, “Ur l nd” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “жамият” деб юритилади)га тегишли Андижон
шаҳар, Пахтакор МФЙ, Чинобод кўчаси 5-уйда жойлашган маъмурий ва
ишлаб чиқариш биноиншоотлари реализация қилиш тўғрисидаги Е-Аукцион
платформасининг Лот рақами 20043153-сонли савдони тўхтатиб туриш
бўйича даъвони таъминлашни сўраган.
Мазкур ариза, биринчи инстанция судининг 2025 йил 10 декабрдаги
ажрми билан даъвогарнинг даъвони таъминлаш чорасини қўллаш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Биринчи инстанция судининг мазкур даъвони таъминлаш тўғрисидаги
аризани қаноатлантириш рад қилиш ажримидан норози бўлиб даъвогар
томонидан апелляция шикояти киритилган.
Апелляция шикоятда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 94-моддаси биринчи
қисмининг 1-бандида, жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул
маблағларини хатлаб қўйиш даъвони таъминлаш чораси сифатида қайд
этилганлиги, 3-қисмида даъвони таъминлаш чоралари билдирилган талабга
мутаносиб бўлиши кераклиги қайд этилганлиги, биринчи инстанция суди
томонидан даъвони таъминлаш аризаси атрофлича ўрганилмаганлиги,
“Ur l nd” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон шаҳар,
Пахтакор МФЙ, Чинобод кўчаси 5-уйда жойлашган маъмурий ва ишлаб
чиқариш бино-иншоотлари реализация қилиш тўғрисидаги Е-Аукцион
платформасининг Лот рақами 20043153- сонли савдони тўхтатиб туриш
бўйича даъвони таъминлаш талаби асоссиз эканлиги бидирилган ҳолда
аризани қаноатлантиришни рад қилганлиги, шунингдек яъна бошқа важлар
баён қилиб, биринчи инстанция судининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги
аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги 2025 йил 10 декабрдаги
ажримини бекор қилишни сўраган.
Зеро, ИПКнинг 267-моддаси биринчи қисмида, ушбу Кодексда
белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда берилган
апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг иш
юритувига қабул қилиниши, мазкур моддасининг иккинчи қисмда, апелляция
шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда
апелляция шикоятини (протестини) кўриш бўйича суд мажлисини ўтказиш
вақти ва жойи кўрсатилиши белгиланган.
Шунга кўра, апеллция инстанция судининг 2025 йил 16 декабрдаги
ажрими билан апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинган ва ишни
кўриб чиқиш 2026 йил 6 январга тайинланган.
Бироқ, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
баҳоловчи-жавобгар суд мажлисига келмади.
Зотан, ИПКнинг 274-моддасини тўртинчи қисмида, апелляция
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги
белгиланган.
Шу сабабли, апелляция судлов ҳайъати, суд мажлисини баҳоловчижавобгар вакили иштирокисиз ўтказишни лозим топди.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, судлов ҳайъатидан шикоятни
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни
сўради.
Апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
даъвогарнинг апелляция шикоятига эътироз билдириб, суднинг ҳал қилув
қарори билан жамият икки йил илгари тўловга қобилятсиз деб топилганлиги,
суднинг ҳал қилув қарори билан ҳозирда икки йил давомида жамиятда
тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатиш ишлари олиб борилаётганлиги,
бироқ жамият кредитори бўлган жавобгар томонидан йиллар давомида турли
суний аризалар асосида жамиятда тугатиш ишлари якунланишига суний
тўсиқлар бўлинётганлиги, мазкур ариза ҳам даъвогар томонидан навбатдаги
суний шикоятлардан эканлиги, шунга кўра мазкур апелляция шикоятини рад
қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Апелляция судлов ҳайъати, ишда иштирок этган даъвогар ва
жавобгарнинг тушунтиришини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Аниқланишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
29 февралдаги ҳал қилув қарори асосида жамият тўловга қобилятсиз
(банкрот) деб эътироф этилган ва тугатиш бошқарувчиси Ф.Ниёзметов
тайинланган.
Тугатиш ишларини олиб бориш даъвомида жамиятнинг молия хўжалик
фаолияти таҳлил қилинганлиги, жамиятнинг дебиторлик-кредиторлик
қарзлари аниқланганлиги, шунингдек жамиятниг кредиторлари ва
бошқалардан бўлган қарзларини қоплаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси “Тўловга қобилясизлик тўғрисида”ги қонун талаблари асосида
жамиятнинг мулклари белгиланган тартибда баҳоловчи-жавобгар томонидан
жамияга тегишли Андижон шаҳар, Пахтакор МФЙ, Чинобод кўчаси 5-уйда
жойлашган
маъмурий
ва
ишлаб
чиқариш
бино-иншоотлари
44 413 380 000 сўмга баҳоланганлиги ва ушбу мулкларни реализация қилиш
тўғрисидаги Е-Аукцион платформасининг Лот рақами 20043153- сонли
савдога чиқарилган.
Кейинчалик, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
баҳоловчи-жамият томонидан жамиятга тегишли Андижон шаҳар, Пахтакор
МФЙ, Чинобод кўчаси 5-уйда жойлашган маъмурий ва ишлаб чиқариш биноиншоотлари 44 413 380 000 сўмга баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботини ишончли
эмас деб топишни сўраган.
Шунингдек, юқоридаги даъво ариза биринчи инстанция судида кўриш
даъвомида даъвогар ариза билан судга мурожаат қилиб, жамиятга тегишли
бўлган Андижон шаҳар, Пахтакор МФЙ, Чинобод кўчаси 5-уйда жойлашган
маъмурий ва ишлаб чиқариш бино-иншоотларини 44 413 380 000 сўмга
баҳоланганлиги ва ушбу мулкларни реализация қилиш тўғрисидаги
Е-Аукцион платформасининг Лот рақами 20043153- сонли савдосини
тўҳтатиб туриш тўғрисида даъвони таъминлашни сўраган.
Зеро, ИПКнинг 93-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи
шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос
бўлишлиги белгиланган.
Шундай бўлса-да, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъвони
таъминлаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Боиси, ИПКнинг 93-моддаси, иккинчи қисмида, иккинчи қисмида,
даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг
ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши
мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида
йўл қўйилиши, мазкур кодекснинг 94-моддаси биринчи қисми, 1-кичик
бандида, жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб
қўйиш даъвони таъминлаш чораси сифатида қайд этилиши белгиланган
Бундан ташқари, ИПКнинг 94-моддасини 3-қисмида, даъвони
таъминлаш чоралари билдирилган талабга мутаносиб бўлиши кераклиги,
мазкур Кодекснинг 96-моддасининг биринчи қисмида, даъво аризаси билан
бирга берилган даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш
билан бир вақтда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд
томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.
Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, аниқланишича,
даъвогарнинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризаси мунозарали,
иқтисодий иши низоли эканлиги, қўллаш сўралган даъвони таъминлаш
чораси билдирилган талабга мутаносиб ёки мутаносиб эмаслиги суд
процесси давомида қўшимча ҳужжатлар орқали аниқлик киритилиши лозим
бўлади.
Шунингдек, агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик, суд
ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб
қўйиши мумкинлигини тасдиқловчи аниқ далиллар, бундан ташқари,
даъвони таминлаш чораси сифатида сўралган қарздорнинг банк ҳисобрақамлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаган.
Юқоридагиларга кўра биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъвони
таъминлашни сўраган аризасини қанатлантиришни рад этиш тўғрисида
асосли тўҳтамга келган.
Бундай ҳолатда, апелляция судлов ҳайъати даъвогар томонидан
берилган апелляция шикоятида билдирилган эътирозлари ва суд мажлисида
берган кўргазмалари асосида биринчи инстанция судининг ажримини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Зеро, ИПКнинг 281-моддасида, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни)
кўриб чиқиш натижалари бўйича суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли эканлиги, мазкур Кодекснинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция судлов ҳайъати,
даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи
инстанциясудининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти
учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига
қолдиришни, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеконференцалоқа харажатларини
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 274, 278, 281-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Ur l nd” масъулияти чекланган жамияти кредитори Дадажанов
Тахиржоннинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 декабрдаги
ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Ur l nd” масъулияти чекланган жамияти кредитори Дадажанов
Тахиржон томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг
зиммасида қолдирилсин.
“Ur l nd” масъулияти чекланган жамияти кредитори Дадажанов
Тахиржон ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Мазкур қарор устидан Андижон вилоят судига тафтиш тартибида
шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Т. Атабаев
Ҳайъат аъзолари
О. Садиков
У. Холиков