Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2501/21516 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ecd83603-1290-4f91-b9ab-932babda97f4 Claim ID PDF Hash d2e280293781f614... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онун 9-моддаси онун 9 law
онуннинг 34-моддаси онуннинг 34 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
Текст решения 13 042 символов
1 4-1601-2501/21516-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 6 январь Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Анинг жавобгар «Б» МЧЖга нисбатан қўлланган 26767030,65 сўм молиявий санкцияни ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси У.Самижонов иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган аризада баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – аризачи) томонидан «Б» МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар) фаолиятида текшириш ўтказилган. Текшириш давомида жавобгар томонидан “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда – Қонун) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом(бундан буён матнда – Низом) талаблари бузилганлиги аниқланганлиги сабабли аризачи томонидан жавобгарга 26767030,65 сўм молиявий санкция қўлланган. Жарима ихтиёрий тўламаганлиги боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан қўлланган 26767030,65 сўм молиявий санкцияни ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлиси куни ва жойи ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бироқ, даъвогар судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан молиявий санкция суммаси тўлиқ тўланганлигини маълум қилган. Ишда қатнашган прокурор ёрдамчиси ариза талаби асосли эканлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини 2 таъминламади ҳамда ариза талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК) 128-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Суд прокурор фикрини тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосага келди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошига кўра Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда – Ўзэнергоинспекция) ўз ваколатлари ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш чораларини кўради. Шунингдек, Қонуннинг 34-моддасида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек энергия сифатининг норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларига риоя этилиши соҳасидаги давлат назорати Ўзэнергоинспекция ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши белгиланган. Низомнинг 2-банди иккинчи хатбошида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар соҳасида ваколатли орган эканлиги кўрсатилган. Низомнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия 3 самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш билан электр энергиясидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари аниқланганда ваколатли орган томонидан ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкциялар қўлланилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан бошқарманинг 2025 йил 14 октябрдаги 332-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини хабардор қилган ҳолда 2025 йилнинг 14 октябрь куни жавобгар жамиятда ёқилғи-энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текшириш ўтказилган. Текширув давомида жамиятда реактив қувватни компенсация қилиш бўйича ишлар ташкил этилмаганлиги сабабли 2024 йил ноябрь ва декабрь, шунингдек 2025 йилнинг январь, февраль, март, апрель, май, июнь, июль ва август, сентябрь, октябрь ойларида электр энергияси исрофи норматив усуллар билан ҳисобланиб, жами 53534061,3 сўм миқдорида электр энергияси исроф бўлганлиги аниқланган. Текшириш якуни бўйича 2025 йил 15 октябрда тузилган текшириш ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома жавобгар томонидан имзоланган. Қонуннинг 45-моддасида реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик — асбобускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Шу сабабли жавобгар томонидан жами 53534061,3 сўмлик электр энергияси исроф қилинганлиги сабабли унга нисбатан исроф бўлган электр энергияси қийматининг эллик фоизи, яъни 26767030,65 сўм миқдорида молиявий санкция қўллаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлар ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 16 октябрдаги 922-сонли қарори қабул қилиниб, жавобгарга тақдим этилган. Бироқ мазкур сумма жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Қонуннинг 49-моддасига кўра Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати 4 органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Низомнинг 8-бандига асосан реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ваколатли орган ходимлари томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг биллинг тизими орқали аниқланади. Ваколатли орган ходимлари электр энергиясидан самарасиз фойдаланиш, реактив энергиясини компенсация қилмаслик ҳолати хўжалик юритувчи субъектлар иштирокида назорат тадбирлар давомида хар ойлик фойдаланилган актив ва реактив энергия миқдорларидан қувват коэффициенти аниқланиб, қонунчилик ва норматив ҳужжатларда белгиланган миқдорига нисбатан пасайганлиги ўрганилади. Ўрганиш натижасига кўра қувват коэффициенти белгиланган нормалардан пасайганлиги аниқланган тақдирда, хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган деб топилади ҳамда аниқланган ҳолат юзасидан хўжалик юритувчи субъект иштирокида далолатнома расмийлаштирилади. Электр энергиясининг миқдори текширув қамраб олган давр мобайнида қувват коэффициентининг норматив қийматига нисбатан пасайган ойларда электр энергиясининг қўшимча технологик йўқотишлари ҳисоб-китоблар бўйича аниқланади. Мазкур Низомнинг 16-бандида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилиши, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно эканлиги, 17-бандида молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилиши, бунда ваколатли органнинг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида 3 нусхада далолатнома тузилиши, 22-бандида молиявий санкцияларни қўллаш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиши, жарима солиш тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши 5 ва уч иш кунидан кечиктирмай ҳуқуқбузарга юборилиши, 24-бандида хўжалик юритувчи субъектлар ваколатли органнинг ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги, 26-бандида ушбу Низомда назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаш бўйича қарор қабул қилингандан сўнг хўжалик юритувчи субъектлар бир ой муддат ичида молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаб беришлари мумкинлиги ҳамда 28-бандида эса ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши, бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритиши, суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлар ва нормалардан кўриниб турибдики, ваколатли давлат органи(Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлар ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси)нинг жавобгарга нисбатан 2025 йил 16 октябрдаги молиявий санкция қўллаш ҳақида қарори мавжуд бўлиб, ушбу қарор бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган. Юқоридагиларга асосан, суд инспекциянинг жавобгарга нисбатан 26767030,65 сўм миқдорида молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарори жавобгар томонидан амалда ижро этилганлиги сабабли, аризанинг молиявий жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК) 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 41200 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 535340,61 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Қонун ва Низом талабларидан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи – Анинг аризасини қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан: - А фойдасига 41200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 535340,61 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. 6 Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов