Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2502/10149 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 596a5591-8a7d-4c90-827c-b79f89c16dfc Claim ID PDF Hash a1db412072b41920... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 - моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 32-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 32 code_article
тисодий процессуал кодекси 200-моддаси тисодий процессуал кодекси 200 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 10 663 символов
4-1603-2502/10149 - сонли иқтисодий иш Д.Соатов Судья – НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 06 январь Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг суд мажлиси котиблигида, Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Самижоновнинг иштирокида, даъвогар – “AAAA” МЧЖнинг, жавобгар – “BBBBB” ИЙФДКга нисбатан 4.318.596.025 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлисида даъвогар вакили – XXXXX (муқаддам бўлиб ўтган суд мажлисида), жавобгар вакили – ларнинг иштирокида, видеоконференцалоқа режимида, АКТ ходимининг кўмагида Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар – “AAAA” МЧЖ судга мурожаат этиб, унда жавобгар – “BBBBB” ИЙФДКга нисбатан 4.318.596.025 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг ажримига асосан ишга Наманган вилоят молия ва ғазначилик бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Наманган туман прокурорининг катта ёрдамчиси У.Самижонов шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъвони рад этишни сўради. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлади ва уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида Наманган вилоят молия ҳамда ғазначилик бўлими суд мажлисида иштирок этмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Автотранспорт хизмати ва машина – механизм кўрсатиш” тўғрисида 23.10.2024 йилда ЛОТ 392248 юзасидан 23/10-24.1-МЕХ-сонли, 25.10.2024 йилда ЛОТ 392238 юзасидан 23/10-24.4-МЕХ-сонли, 23.10.2024 йилда ЛОТ 392242, 23/10-24.2МЕХ-сонли, 25.10.2024 йилда ЛОТ 392273, 23/10-24.3 АТ-сонли, 13.12.2025 йилда ЛОТ 4111319, 13/02-25 АТ-сонли, 25.08.2025 йилда ЛОТ 5530319, 25/08-25 МЕХ-сонли, 18.07.2025 йилдаги ЛОТ5295298, 17/07-25 АТ-сонли, 10.07.2025 йилдаги ЛОТ 517553 юзасидан 10/07-25 МЕХсонли, 21.05.2025 йилдаги ЛОТ 4606368 юзасидан 21/05-25-сонли, 30.05.2025 йилдаги ЛОТ 4722288 юзасидан 30/05-25 АТ-сонли, 05.06.2025 йилдаги ЛОТ 4820256 юзасидан 05/06-25.1 МЕХ-сонли, 05.06.2025 йилдаги ЛОТ 4820317 юзасидан 05/06-25.1 МЕХ-сонли, 05.06.2025 йилдаги ЛОТ 4820336 юзасидан 05/06-25.2 МЕХ-сонли шартномалар имзоланган. Шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаган. 1 Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан “Автотранспорт хизматини кўрсатиш” хизматини кўрсатиб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома доирасида тарафлар ўртасида қарздорлик вужудга келган. Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 - моддасининг биринчи қисмида юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилиниши ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилиши, учинчи қисмида эса бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Наманган вилоят Ғазначилик бошқармасининг 06.01.2026 йилдаги 01-09/35/07 - сонли маълумотномасига мувофиқ тарафлар ўртасида имзоланган ушбу низодаги шартнома ғазначиликда рўйхатга олинмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-73-сонли Қарорининг 12-банди талабларига мувофиқ 2022 йил 01-июндан бошлаб тажриба тариқасида босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган. Бироқ, шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6-бандида бюджет ташкилотларининг 2 товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси биринчи қисмига кўра, бюджет буюртмачилари: давлат органлари ва муассасалари; бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари деб тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 32-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошига кўра, Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиши белгиланган. БК 122-моддасига кўра, юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Шартнома ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтмаганлиги ўз тасдиғини топган. Жавобгарни шартномавий муносабатга киришган даврда бюджетдан молиялаштириладиган муассаса бўлганлигини билган ва тўғридан тўғри шартнома тузган. Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги, жавобгар бюджет ташкилоти эканлиги, молиялаштириш давлат бюджет маблағи ҳисобидан амалга оширилиши ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги №269-сонли қарорининг 11 – бандида, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Шунингдек, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслиги, бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши кўрсатилган. Шу сабабли, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 3 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 200-моддасига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Суд, тарафлар бюджет ташкилоти эканлигини била туриб, молиялаштириш давлат бюджет маблағи ҳисобидан амалга оширилиши, шу боис тузилган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилишига риоя этмаганлиги, тўғридан тўғри шартнома тузилганлиги ҳолатини эътибордан четда қолдириб бўлмайди деб ҳисоблайди ва ҳолат бўйича “QA IQ AV Y `L IX IS SLAS IRILGAN Y `LLARDAN F YDALANIS ” корхонаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига прокурорлик назорати доирасида терговга қадар текшириш ўтказиш ва қонуний қарор қабул қилиш масаласини ҳал этиш учун Поп туман прокуратурасига хусусий ажрим юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМ нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогарнинг ўз зиммасида қолдиришни ва даъвогардан Республика бюджетига 86.371.920 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176,179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин. Олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъвогар - “AAAA” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 86.371.920 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 4