← Назад
Решение #2826777 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 6 январь
4-1501-2502/21998-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Юсупов, жавобгар «***************»
АЖ вакили (ишончномага асосан) Н.Мўйдиновларни иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг
АТБ “***************” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар ЯТТ
*************** ва «***************» акциядорлик жамиятидан жами 73 533 645
сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ «***************» манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар ЯТТ *************** ва «***************» акциядорлик жамияти
ҳисобидан 64 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик ва унга
ҳисобланган муддати ўтган фоиздан 9 533 645 сўм жами 73 533 645 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги тўланмаганлиги сабабли
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар «***************» АЖ вакили суд мажлисида даъво аризаси
юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, даъвогар томонидан суғурта
шартномасининг 5-бўлимида белгиланган тартибда суғурта ҳодисаси юз
берганлиги юзасидан ариза билан мурожаат қилмаганлиги сабабли даъво аризани
қаноатлантиришни рад этилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси
биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ «***************» Фарғона банк
хизмати офиси билан ЯТТ *************** ўртасида 2025 йил 7 март кунги 108сонли микрокредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга
компютер хизматлари ташкил қилиш учун ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш
мақсадида 64 000 000 сўм миқдорида, 2025 йил 7 мартдан 2028 йил 6 мартгача
бўлган муддатга, йиллик 25 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи
ажратиб берилган.
Мазкур шартноманинг 5.1.3.-бандига кўра, Қарз олувчи томонидан мазкур
микрокредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда Банк, микрокредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда
микрокредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ажратилган
микрокредитни муддатидан олдин ундириши мумкинлиги кўрсатилган.
Жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя
қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш
юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса,
қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш
муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда,
қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандининг
учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш
тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан
олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос
ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим.
ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
2
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ЯТТ
*************** ҳисобидан 64 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик
ва унга ҳисобланган муддати ўтган фоиздан 9 533 645 сўм жами 73 533 645 сўм
қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар билан бирга
«***************» акциядорлик жамияти ҳисобидан 73 533 645 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Кредит таъминоти сифатида АТБ «***************» Фарғона банк хизмати
офиси (“Суғурта қилдирувчи”), «***************» акциядорлик жамияти
Марғилон шаҳар суғурта маркази (“Суғурталовчи”) ва ЯТТ ***************
(“Қарз олувчи”) ўртасида 2025 йил 7 март кунги 11-06/071110000226-сонли кредит
қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси тузилган ҳамда суғурта полиси
берилган.
Суғурта шартномасининг 5.2.-бандига кўра, ушбу шартноманинг 3.1.бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда Суғурта қилдирувчи бундай ҳолат
содир бўлганлиги ҳақида Суғурталовчига кредит шартномаси бўйича Қарздорнинг
мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар бўлган муддатда кутиш давридан кейин
ариза беради деб белгиланган.
Суғурта шартномасининг 5.3.-бандига кўра, Суғурта қилдирувчи тақдим
этган ҳужжатлар асосида Суғурталовчи томонидан 15 календарь кун ичида Суғурта
ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилади, унда олинган барча маълумотлар
кўрсатилади ва тўланиши лозим бўлган суғурта пули (товони) миқдори
белгиланади.
Бироқ, даъвогар суғурта ходисаси содир бўлганлиги ҳақида Суғурталовчига
тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат этмаган, суғурта
ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилмаган ва тўланиши лозим бўлган суғурта
пули (товони) миқдори белгиланмаган. Натижада, даъвогар томонидан судга
мурожаат қилинишида шартномада келишилган талабларга риоя қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги
45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни
ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарорининг 12.–банди биринчи ва иккинчи хатбошисига кўра, ФКнинг 951моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги
ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда
суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган.
Шунингдек, ушбу пленум қарорининг 13-бандида Суғурталовчининг суғурта
товонини тўлаш мажбурияти суғурта шартномасидан келиб чиқади ва суғурта
ҳодисаси натижасида келиб чиққан зарарлар учун жавобгарлик ҳисобланмайди деб
тушунтиришлар берилган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан суғурта ташкилотидан суғурта
товонини ундириш бўйича эмас, балки суғурта ташкилотини солидар жавобгарлиги
ҳақида талаб билдирилганлиги сабабли, даъвонинг суғуртага оид талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси
биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
3
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани қисман
қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ЯТТ *************** ҳисобидан
64 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган муддати
ўтган фоиздан 9 533 645 сўм, тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни,
жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 1 470 672,9 сўм давлат
божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «Бизнесни Ривожлантириш банк» фойдасига жавобгар ЯТТ
*************** ҳисобидан 64 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик
ва унга ҳисобланган муддати ўтган фоиздан 9 533 645 сўм, тўланган 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ЯТТ *************** ҳисобидан Республика бюджетига
1 383 650,96 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ой муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 6 январь
4-1501-2502/21998-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Юсупов, жавобгар «***************»
АЖ вакили (ишончномага асосан) Н.Мўйдиновларни иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг
АТБ “***************” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгарлар ЯТТ
*************** ва «***************» акциядорлик жамиятидан жами 73 533 645
сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «Бизнесни Ривожлантириш банк» фойдасига жавобгар ЯТТ
*************** ҳисобидан 64 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик
ва унга ҳисобланган муддати ўтган фоиздан 9 533 645 сўм, тўланган 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ЯТТ *************** ҳисобидан Республика бюджетига
1 383 650,96 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ой муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
5