← Назад
Решение #2826782 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 6 январь
4-1501-2501/22673-сонли
иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили О.Ахмадуллаевани (ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамиятининг жавобгар «АзйЪек Адго ОоШ Оагёеш» фермер хўжалигидан 32
848 410 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «АзйЪек Адго ОоШ Оагёеш» фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 32 848 410 сўм
асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб,
жавобгар томонидан бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги
сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Қувасой шаҳар электр таъминоти
корхонаси билан «АзйЪек Адго ОоШ Оагёеш» фермер хўжалиги ўртасида
2022 йил 5 январь кунги 370662-сонли электр таъминоти юзасидан шартнома
имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи”
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
муддатида амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф
этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатнома
билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 32 848 410 сўм
асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даьвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 32 848 410 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига 656 968,2 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига жавобгар «А§йЪек Адго ОоШ Оагйеп§» фермер
хўжалиги ҳисобидан 32 848 410 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажатлари
ундирилсин.
I- фермер хўжалиги ҳисобидан
Жавобгар «АзНЬек А
эжи
ундирилсин.
Республика бюджетига
муддат ичида судиииг ҳал килув
656 9 Ишда иштирок
этувч карори устидаи гиу
Л ти иқтисодий ишлар бўйича
судлов иришга ҳақли.
суд оркс{ ҳайъатига
апелляция шикоя,
Раислик этувчи:
Т.Т.Маматожиев