Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2402/2077 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0d970612-067e-4d1d-9a68-546d29a50936 Claim ID PDF Hash dd7ba9b6a862d0bf... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 298-моддаси ИПК 298 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 721 символов
4-1801-2402/2077-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Латипов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ (Кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатиш тўғрисида) Қарши шаҳри 2026 йил 6 январь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судьяси Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар Л.Абдуллаев ва М.Бозоровдан иборат ҳайъат таркибда, Х.Абсатторовнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (Ишончнома асосида), “D sht Qurilish T ’mirl sh F z” хусусий корхонаси раҳбари А.Отамуродов (шахсий маълумотнома асосида) ва адвокати М.Холмирзаев (ордер асосида) иштирокида, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикояти асосида ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “D sht Qurilish T ’mirl sh F z” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Қарши шаҳар мактабгача ва мактаб бўлими (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2.748.569.522 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 21 июндаги ажрими билан иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 748 569 522 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 54 971 391 сўм давлат божи ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарорга нисбатан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан кассация шикояти келтирилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасидаги шартнома Ғазначилик хизмати бошқармасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бюджет кодекси ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун нормалари бузилганлик ҳолатлари ҳақидаги важлар келтирилган. 2 Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили мазкур иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қароридан норози бўлиб келтирилган кассация шикоятидан воз кечишини маълум қилиб, ушбу мазмундаги 01-35/2-сонли аризасини судга тақдим этиб, суддан шикоятдан воз кечиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакили Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили томонидан тақдим этилган аризага нисбатан эътирозлари йўқлигини маълум қилиб, қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор, аризага нисбатан эътироз билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этиб, ишни мазмунан кўриб чиқишни сўради. Жавобгар томон суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида иштирок этмади. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127, 297-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, кассация инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топади. Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан 06.01.2026 йилда 01-35/2-сонли ариза тақдим қилиниб, унда мазкур иқтисодий иш бўйича келтирилган кассация тартибидаги шикоятдан воз кечиши маълум қилинган. ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича кассация инстанциясида иш юритишни тугатишни, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан олдиндан 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 195, 296 ва 298-моддаларига асосан судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг шикоятидан воз кечиши қабул қилинсин. Кассация инстанцияси судида иш юритиш тугатилсин. кассация 3 Кассация шикояти учун олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг зиммасида қолдирилсин. Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олиниб, давлат божи ундирилмасин. Ажрим қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур ажрим устидан Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибда шикоят (протест) берилиши мумкин. раислик қилувчи Н.Хўжақулов ҳайъат аъзолари М.Бозоров Л.Абдуллаев