Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2005-2501/3593 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение BUXORO NEFT BAZASI Ответчик / Подсудимый SULTON ALI RAXMAT INTENSIF BOG` QURILISH
Source ID 5543459e-71a2-4261-9925-7c6ee039e4ee Claim ID PDF Hash 7ae91f4ea565b069... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
почта харажатини ИПКнинг 118-моддаси почта харажатини ИПК 118 law
Текст решения 4 921 символов
4-2005-2501/3593-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) 2026 йил 6 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев, судья ёрдамчиси Р.Расуловнинг котиблигида, Ўзбекистон савдо - саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “SULTON ALI RAXMAT INTENSIF BOG` QURILISH” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) жавобгар “SULTON ALI RAXMAT INTENSIF BOG` QURILISH” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 9 374 024 сўм асосий қарз ва 4 687 012 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмади. Бироқ, даъвогар судга илтимоснома тақдим этиб, суд муҳокамасини унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда “ИП” деб юритилади) 128-170-моддаларини қўллаб ишни даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар “SULTON ALI RAXMAT INTENSIF BOG` QURILISH” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан аризачи Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг аризасига асосан 2025 йил 26 декабрда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган. ИПК 107-моддасининг тўққизинчи бандига асосан, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни, почта харажатини ИПКнинг 118-моддаси талабига асосан даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга ва ИПКнинг 107, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди: Даъвогар Ўзбекистон савдо - саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “SULTON ALI RAXMAT INTENSIF BOG` QURILISH” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар томонидан олдиндан почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Жумаев Суд мажлиси баённомаси Бухоро шаҳри 2026 йил 6 январь 4-2005-2501/3593-сонли иш Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев, судья ёрдамчиси Р.Расуловнинг котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “SULTON ALI RAXMAT INTENSIF BOG` QURILISH” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришини, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ажримни эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ажрим билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи У.Жумаев Суд мажлиси котиби Р.Расулов