← Назад
Решение #2826799 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФК | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
4 938 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 6 январь
4-1501-2501/22954-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев, даъвогар
ХХХ нинг жавобгар ХХХдан 5 630 542 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 5 630 542 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси
биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб
белгиланган.
Иш ҳужжатларига қараганда, Қувасой шаҳар электр таъминоти корхонаси билан
ХХХ ўртасида 2025 йил 24 март кунги 370037-сонли электр таъминоти юзасидан
шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Мазкур
қарздорлик солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 5 630 542 сўм асосий
қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра,
жавобгар томонидан 2026 йил 6 январь куни ҳолатига 5 630 542 сўм тўловлар
амалга оширилганлиги билдирилган.
Шу муносабат билан суд, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда суд
мажлиси кунига қадарли тўловлар амалга оширилганлиги сабабли даъво
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан
сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О рад
РҚИ
ЛДИ:
Даъво аризани қаноатлантириш
этилсин.
Даъвогар
“ХХХ
фойдасига
жавобгар
ХХХ
ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар
ХХХҳисобидан
412
000
сўм
давлат
Р божи Республика бюджетига ундирилсин.
Тарафлар ўн кунлик мудд
а
ишла
и
орцалн Фаргона внлоят
Р бўгшча судлов ҳайъатига
с
алелляция шикояти беришга
л
у<"|
и
к
Т.Маматожиев
э
т
у
в
ч
и
: