Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1705-2501/2473 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Z r m g ld str Ответчик / Подсудимый
Source ID 69449c9c-8c4d-495c-8bb5-11ba3485cb25 Claim ID PDF Hash aeb886688c337a85... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
онунининг 2-моддаси онуни 2 law
онуни 27-моддаси онуни 27 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2473-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – У.Бузурходжеав Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – У.Холиков АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2026 йил 6 январь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья У.Холиковнинг раислигида, судьялар Т.Атабоев ва О.Садиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Қодировнинг котиблигида даъвогар “Z r m g ld str ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - Хонобод шаҳар маданият бўлимидан 581 145 095 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 август кунги ҳал қилув қарорига нисбатан Қўрғонтепа туман прокурори томонидан берилган кассация протести асосида ишни Андижон вилоят прокурорининг ёрдамчиси К.Юлбарсовнинг қатнашувида, даъвогар вакили А.Икрамов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари М.Манитязова, вакили Д.Мамажонова (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : “Z r m g ld str ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Хонобод шаҳар маданият бўлими (бундан буён матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 581 145 095 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси, Андижон вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 581 145 095 сўм бажарилган ишлар қиймати ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилган. Биринчи инстанция судининг мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Қўрғонтепа туман прокурори томонидан кассация тартибида протест келтирилган. Кассация протестида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига асосан шартнома белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга кириши, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлиги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ давлат харидлари махсус порталда амалга оширилиши, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, суд шартнома қонун талаблари бузилган ҳолда тузилганлиги, давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳолатларига эътибор қаратмаганлиги каби важлар билдирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Андижон вилоят прокурорининг ёрдамчиси кассация протестида келтирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, протестга нисбатан эътироз билдириб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномасига асосан жавобгарнинг биносида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилганлигини, бажарилган ишлар юзасидан форма-2, форма-3 ҳужжатлари расмийлаштирилганлигини, бироқ жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли судга бажарилган ишлар қийматини ундириш ҳақида даъво аризаси берилганлигини, суднинг ҳал қилув қарорига асосан даъво қаноатлантирилиб, бажарилган ишлар қиймати ундириб берилганлигини билдириб, протестни қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари ва вакили тушунтириш бериб, бино таъмирга муҳтож бўлиб қолганлигини, Хонобод шаҳрида фестивал ўтказилиши муносабати билан даъвогар ва жавобгар ўртасида пудрат шартномаси тузилганлигини, даъвогар томонидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги, ишлар қабул қилиб олинганлигини билдириб, протестни қонуний ҳал қилишни сўради. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси, Андижон вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда “ИПК” деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати прокурор, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, кассация протестини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 17 январда 5-сонли пудрат шартномаси (бундан буён матнларда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартнома бўйича бажариладиган ишлар қиймати 589 000 000 сўмни ташкил этиши ҳақида келишилган. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар 2025 йил 17 январь кунидан 2025 йил 4 апрель кунига қадар жавобгарнинг маъмурий биносида 589 501 000 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 31 мартда 589 501 000 сўм қийматидаги бажарилган ишлар далолатномаси (Ф-2, Ф-3) расмий ҳужжатлари тузилиб, тарафлар томонидан белгиланган тартибда муҳр ва имзо билан тасдиқланган. “Ўзбекистон миллий муҳандиси” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси томонидан 2025 йил 8 августда тақдим этилган назорат ўлчов натижаси юзасидан расмийлаштирилган далолатномада амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича қайта назорат ўлчови хулосасида пудратчи томонидан жами 8 050 045 сўмлик иш ҳажмлари кам бажарилганлиги кўрсатилган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга жавобгардан 581 145 095 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш юзасидан даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 631-моддаси биринчи қисмига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчилик ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида қонунни амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ қилинади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Даъвогар томонидан Ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган шартнома бўйича жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши лозим бўлса-да, мавжуд бўлмаган шартнома асосида ишлар бажарилган. Ваҳоланки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар билан тузиладиган битимлар Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмида белгиланган тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 594-сонли қарорининг 6-бандига асосан бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 306-сонли Пленум қарорининг 2.3-бандида, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмаслиги юзасидан раҳбарий тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди мутахассис томонидан бажарилган ишларнинг ҳажми аниқланганлиги, ишлар бажарилганлиги буюртмачи ва пудратчи томонидан тасдиқланган Ф-2, Ф-3 далолатномалари билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Тарафлар ўртасидаги шартномавий муносабат “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 27-моддасининг тўртинчи хатбошисига биноан, бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим бўлган. Бироқ, биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормаларига риоя қилмасдан даъвогарнинг 581 145 095 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида брвақт тўхтамга келган. Ваҳоланки, давлат харидлари асосида тузилиши лозим бўлган шартнома асосида бажарилган ишлар қийматини ундириш назарда тутилмаганлигини инобатга олмаган. Бинобарин, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, кассация инстанция суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати кассация протестини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, шунингдек суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклаб, биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан биринчи инстанция суди учун республика бюджетига 11 622 902 сўм давлат божи, кассация инстанцияси суди учун 5 811 451 сўм давлат божи, Андижон вилоят прокуратураси фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301, 302, 303-моддалари талабларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қўрғонтепа туман прокурорининг кассация протести қаноатлантирилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 август кунги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати “Z r m g ld str ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Биринчи инстанция суди учун “Z r m g ld str ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 11 622 902 сўм давлат божи ундирилсин. Кассация инстанцияси суди учун “Z r m g ld str ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - Республика бюджетига 5 811 451 сўм давлат божи; - Андижон вилоят прокуратураси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1705-2501/2473-сонли иш бўйича 2025 йил 29 сентябрда берилган Хонобод шаҳар маданият бўлими ҳисобидан “Z r m g ld str ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 581 145 095 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатини ундириш ҳақидаги ҳамда Хонобод шаҳар маданият бўлими ҳисобидан республика бюджетига 11 622 902 сўм давлат божи ундириш ҳақидаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши мумкин. Раислик этувчи: У.Холиков ҳайъат аъзолари: Т.Атабоев О.Садиков