← Назад
Решение #2826807 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 7461 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
13 681 символов
4-1601-2505/21488-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан жами 1 107 250 414 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни
жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаровга қўйилган
мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар
вакили Ш.Х.Байханов (ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари И.Атабаев
(шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган вилоят филиали
ва “ББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2023 йил 1 майда
2023-13-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан кредит линияси очмасдан айланма
маблағини тўлдириш учун жавобгарга 36 ой муддат (6 ой имтиёзли давр)га, 23,99
фоиз устама тўлаш шарти билан 3 000 000 000 (уч миллиард) сўм миқдорида
кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бино ва иншоотлар гаровга
олинган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит ва фоиз тўловларини ўз
вақтида тўламаган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган
талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат
палатасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата
деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 400 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 107 250 414 сўм
муддати ўтган кредит фоизи ва 600 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз,
жами 1 107 250 414 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни жавобгарга
тегишли гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра жавобгарга
кредит ажратилганлигини, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз
вақтида қайтармаганлигини, бироқ суд жараёнида жавобгар томонидан мавжуд
қарздорлик қисман тўланганлигини маълум қилиб, даъво талабларининг қолган
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабларини
тан олиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра кредит
ажратилганлигини, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни молиявий аҳволи
сабабли ўз вақтида қайтармаганлигини, суд жараёнида мавжуд қарздорлик қисман
тўланганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
сўради.
Суд даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган харакатларидан вужудга
келади.
ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 майда
тузилган 2023-13-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади)га мувофиқ даъвогар томонидан кредит линияси очмасдан айланма
маблағини тўлдириш учун жавобгарга 36 ой муддат (6 ой имтиёзли давр)га,
23,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 000 000 000 (уч миллиард) сўм миқдорида
кредит ажратилган.
Мазкур кредит шартномаси таъминоти сифатида 2023 йил 2 май кунги
наториал расмийлаштирилган 202302355003970-сонли гаров шартномасига асосан
жавобгарга тегишли бўлган Наманган шаҳар, Мингчинор МФЙ, Саноат кўчаси,
17/А-уйда жойлашган бино ва иншоотлар гаров таъминоти сифатида гаровга
қўйилган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартномаси шартларига асосан даъвогар (банк) шартномада кўрсатилган
пул маблағлари бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада тўлиқ бажарган.
Шартноманинг талабларига кўра, жавлбгар шартнома бўйича ўзига олган
барча мажбуриятларини лозим даражада бажариши ҳамда кредит ва унинг
фоизларини шартноманинг 2.6-банди бўйича белгиланган график асосида ўз
вақтида банкка қайтариши белгиланган.
Шартноманинг 2.7, 2.9, 4.6-бандларига кўра қарздор шартнома бўйича ўзига
олган барча мажбуриятларини лозим даражада бажариши ҳамда кредит ва унинг
фоизларини графикка асосан ўз вақтида банкка қайтариши белгиланган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида фоизлар тўлаш
тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
Бироқ жавобгар томонидан қарздорликлар ўз вақтида қайтарилмаган хамда
муддати ўтган қарздорликларга йўл қўйилган. Натижада, 2025 йил 18 ноябрь
ҳолатига жавобгарнинг 400 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 107 250 414
сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 600 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз,
жами 1 107 250 414 сўм кредит қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил
5 августда юборган 19-12/1500-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Шартноманинг 8.1-бандига кўра, жавобгар (қарз олувчи) кредитни қайтариш
жадвалига риоя этмасдан ўз мажбуриятларини бажармаганда даъвогар (банк)
берилган кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ваҳоланки, ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 27-бандида даъвогарга ажратилган кредит бўйича йиллик
фоиз ставкаси 23,99 фоизни ташкил қилиши назарда тутилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 7461-моддасида кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилиши назарда тутилган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан кредит қарзи ва фоизларни ундириш
талаби асослидир.
Бироқ, жавобгар иш судда кўрилгунига қадар 144 968 204,66 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 59 208 400,28 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 18 963 809,06
сўм муддати келмаган асосий қарз қисмини тўлаган, бу ҳолат даъвогарнинг суд
мажлисида тақдим этган 2026 йил 5 январдаги 17-05/07-сонли маълумотномаси ва
берган тушунтириши билан тасдиқланади.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кредит ва
унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўлиқ
тўланмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 255 031 795,34 сўм муддати ўтган асосий қарз, 48 042 013,72 сўм
муддати ўтган кредит фоизи ва 581 036 190,94 сўм муддати келмаган асосий қарз,
жами 884 110 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган бино ва
ишоотларга қаратиш сўралган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 2 майда тузилган реестрга 202302355003970
сон билан қайд этилган гаров (ипотека) шартномасига асосан жавобгарга тегишли
Наманган шаҳар, Мингчинор МФЙ, Саноат кўчаси, 17/А-уйда жойлашган, кадастр
рақами 16:12:01:02:01:0097 бўлган нотурар бино иншооти доимий ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан қўйилган.
Гаров (ипотека) шартномаси нотариал тартибда тасдиқланган ва давлат
рўйхатидан ўтказилган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Баён этилганлардан келиб чиқиб суд даъвонинг ундирувни гаров қўйилган
мулкка қаратиш ҳақидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
ФК 281-моддасининг учинчи қисмида гаровга қўйилган мол-мулкнинг
кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасидаги келишувга асосан белгиланиши, гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда,
мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилиши ва гаровнинг дастлабки қиймати
бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланиши назарда тутилган.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 39-моддасининг
бешинчи хатбошисига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди
савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи
ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида низо бўлган тақдирда эса, суд
томонидан белгиланади.
Тарафлар ўртасида гаровга қўйилган бино ва иншоотларнинг нархи бўйича
келишмовчиликлар ҳамда низо мавжуд эмаслиги сабабли суд унинг реализация
қилишдаги бошланғич сотув нархини даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
1 майда тузилган гаровга қўйилаётган мол-мулкларнинг баҳоси бўйича келишув
далолатномасида келишилган нархда белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 255 031 795,34 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 48 042 013,72 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва
581 036 190,94 сўм муддати келмаган асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати
ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган бино ва иншоотларга қаратишни, гаровга
қўйилган бино ва иншоотларнинг реализация қилишдаги бошланғич сотув
нархини белгилашни, республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 22 145 009 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 244, 279,
734, 735, 736, 744, 7461, 279, 281-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА”
акциядорлик жамияти фойдасига 255 031 795,34 сўм муддати ўтган асосий қарз,
48 042 013,72 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 581 036 190,94 сўм муддати
келмаган асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ундирув тарафлар ўртасида 2022 йил 2 майда тузилган реестрга
202302355003970 сон билан қайд этилган гаров (ипотека) шартномаси асосида
гаровга қўйилган жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Наманган шаҳар, Мингчинор МФЙ, Саноат кўчаси, 17/А-уйда жойлашган, кадастр
рақами 16:12:01:02:01:0097 бўлган нотурар бино иншоотига ердан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин.
Ундирув қаратилган жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли Наманган шаҳар, Мингчинор МФЙ, Саноат кўчаси, 17/А-уйда
жойлашган, кадастр рақами 16:12:01:02:01:0097 бўлган нотурар бино иншооти
(ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан)нинг реализация қилишдаги бошланғич
сотув нархи 3 750 000 000 сўм этиб белгилансин.
Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 22 145 009 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев