Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2005-2501/3612 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот Ответчик / Подсудимый S rd r S rb n
Source ID 61fb5639-0b47-498a-a603-724187c02cba Claim ID PDF Hash 8b53299dd56e25aa... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик кодекси 477-моддаси аролик кодекси 477 code_article
аролик кодекси 478-моддаси аролик кодекси 478 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3656-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 2 февраль Бухоро шаҳри Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси С.Жахонов котиблигида, даъвогар вакили Ш.Сафаров (ишончнома асосида), мутахассис “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят бошқармаси вакили Ф.Примов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акционерлик жамиятининг жавобгар “S rd r S rb n” фермер хўжалигидан 42.454.800 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “S rd r S rb n” фермер хўжалигидан 42.454.800 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Суднинг 2026 йил 13 январдаги ажрими билан ишга “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси” давлат муассасаси ходимлари мутахассис сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, етказилган зарар қайта ҳисобкитоб далолатномаси асосида судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар ушбу суммани тўлаб бермаганлигини, жавобгар томонидан электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилмаганлигини, у томонидан ғайриқонуний ва айбли ҳатти-ҳаракатлар содир этилмаганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси вакили судга ёзма маълумотнома тақдим этган ҳолда электрон газ ҳисоблаш ускунаси ишламаган кунлар учун ўша пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг тегишли бандлари асосида қайта ҳисоб-китоб қилиниши тушунтирилганлигини, газ сарфи иситиш қозонининг ўртача суткалик сарфи ҳисобидан ҳисоб-китоб қилинганлигини, электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги экспертиза хулосаси асосида аниқланиши лозимлигини, Қоидаларнинг 125-бандида истеъмолчининг айбли ҳатти-ҳаракатлари оқибатидагина суткалик газ сарфи ҳисобланиши белгиланганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.13-бандида электрон газ ҳисоблаш ускунасининг истеъмолчининг айбисиз носоз ҳолга келганда электрон газ ҳисоблаш ускунаси ТГНҲАТга уланган бўлиб, тизимдан архив маълумотларини олиш имкони бўлганда ҳисоб-китобни амалга оширишда ушбу маълумотлардан фойдаланиши белгиланганлигини, 2025 йил 18 сентябрда қайта ҳисоб-китоб қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 яннвардаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидалар ўз кучини йўқотганлигини, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган Қоидалар кучга кирганлигини, ушбу Қоидаларда истмеъмолчининг айбисиз электрон газ ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолга келганида ўртача газ сарфи миқдорида ҳисоб-китоб қилиниши белгиланганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминлашмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божини даъвогардан ундириб, почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ томонидан жавобгар “S rd r S rb n” фермер хўжалигида 2024 йил март ойида электрон газ ҳисоблаш ускунасининг табиий газдан фойдаланиб турган ҳолатда тўхтаб қолганлиги аниқланиб, соз ҳолатга келтириш учун истеъмолчи иштирокида ечиб олинган ва бу ҳақда 2024 йил 5 апрелда хатлов далолатномаси тузилган. 2024 йил март ойида табиий газ ҳисоботи учун электрон газ ҳисоблаш ускунасининг архив маълумотидан носоз ҳолда бўлган 6 сутка олиниб, мавжуд 1 дона сув иситиш қозонининг 6 сутка учун ўртача 3348 метр куб газ сарфи ҳисоб-китоб қилинган ва 5.022.000 сўмлик газ сарфи ҳисобланган. Бу ҳақда маълумотнома расмийлаштирилган. Кейинчалик, “Ўзэнергоназоратинспекцияси” Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари Ш.Ахроров ва А.Матимуродовлар томонидан “Ҳудудгаз Бухоро” ГТБ Ромитан туман филиалида текшириш ўтказилиб, юқорида кўрсатилган газ сарфи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”га зид равишда асоссиз соатлик газ сарфи камайтириб кўрсатилганлиги ва номаълум 0.53 коэффицент қўлланилганлиги важи билан Қоидаларнинг 123-125-бандларига мувофиқ иситиш қозонининг 24 соат миқдорида 6 сутка учун 31651 метр куб газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилиниб, газ сарфи учун 47.476.800 сўм ҳисобланган ва бу ҳақда 2025 йил 18 сентябрда қайта ҳисоб-китоб далолатномаси расмийлаштирилган. Даъвогар қайта ҳисоб-китоб натижасида жавобгардан тўланмай қолган 42.454.800 сўм зарарни ундиришни сўраб, судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 477-моддаси биринчи қисмида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 478-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. 2024 йил 10 июнгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 11-бобида табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганда ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланган бўлиб, ушбу Қоидаларнинг 123-бандида истеъмолчи томонидан қуйида кўрсатилган қоида бузилишлари содир этилган тақдирда, ундан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархи (амалдаги тарифлар бўйича) Бюро ёки газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими сўнгги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб, газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундирилади: а) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига қасддан шикаст етказиш; б) ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланадиган ускуна ёки табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборида ўрнатилган тамғаларни қасддан бузиш; в) табиий газ ҳисобини юритмасдан ёки ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан фойдаланмасдан табиий газни ишлатиш, ойлик меъёрлар бўйича аҳоли маиший эҳтиёжлар учун табиий газ етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш бундан мустасно; г) газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмаларни ўрнатиш. Юқоридаги Қоидаларнинг 125-бандида эса истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган шахслардан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари қиймати истеъмолчи давлат рўйхатидан расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши (ёки стандарт газдан фойдаланиш ускунаси мавжуд эмаслигида қувурнинг ўтказиш имконияти) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган миқдорда ундирилади. Шунингдек, тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати қуйидаги ҳолларда ундирилади: а) ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига модем ёки бошқа алоқа воситаларининг рухсатсиз улангани аниқланганда - рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб бутун вақт давомида (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда; б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг хотирасидан истеъмолчининг айби билан назорат қилинадиган маълумотлар қисман ёки тўлиқ йўқотилишига йўл қўйилганда - маълумотлар йўқотилган вақтдан носозлик аниқланган вақтгача (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), вақтни (даврни) аниқлаш имкони бўлмаганда - охирги кўрик ёки Бюро ёхуд газ таъминоти ташкилоти вакили бориб кўрган вақтдан бошлаб, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда; в) газ истеъмоли ҳажмлари ҳисобга олиш приборининг рухсат этилган максимал ўлчов чегарасидан ортиқча бўлганда. Ушбу ҳолатда пломбаланмаган газ жиҳозларида фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, хатлов далолатномаси мавжуд бўлмаганда эса - Бюро ёки газ таъминоти ташкилоти вакили томонидан охирги марта бориб кўрилган кунда амалга оширилади; г) ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ва схемаси ўзгартирилганда, прибордан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан уланишлар (газ қувурлари, байпас линиялари ва бошқаларни яширинча монтаж қилиниши) аниқланганда - охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда; д) ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) - бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда; е) истеъмолчи томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан газдан фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатилганда - бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда. Бунда қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномага мувофиқ амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб ҳажми ва суммаси мазкур Қоидаларни бузилиши билан боғлиқ бўлган қонун бузилиши натижасида келтирилган зарарни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади. Шунингдек, тарафлар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш қабул қилиш тўғрисидаги шартноманинг 3.13-банди “е” кичик бандида ҳисоблаш прибори истеъмолчининг айбисиз носоз ҳолга келганда, ҳисоблаш прибори ТГНҲАТга уланган бўлиб, тизимдан архив маълумотлар олиш имкони бўлганда, ҳисоб-китоб амалга оширишда ушбу маълумотлардан фойдаланишилиши белгиланган. 2024 йил 10 июнгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”да истеъмолчининг айбисиз газ ҳисоблаш ускунаси носоз ҳолга келганда газ сарфини ҳисоблаш тартиби белгиланмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 130-бандида истеъмолчиларнинг айбисиз ҳисоблагич техник жиҳатдан носоз ҳолга келиши (тўхтаб қолиши), ҳисоблагичнинг хотирасидан унга ташқи таъсир кўрсатмаган ҳолда маълумотларнинг тўлиқ ёки қисман йўқолиши ҳолатлари вужудга келганда, истеъмолчи жавобгарликка тортилмаслиги, бироқ газ ҳажмининг амалдаги сарфи бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши белгиланган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари” амалда бўлган даврда даъвогар томонидан жавобгар (истеъмолчи)нинг айбли ҳатти-ҳаракатлар содир этилганлиги ҳолатлари аниқланмаганлиги ва жавобгарликка тортилмаганлиги, газ ҳисоблаш ускунаси истеъмолчининг айбисиз носоз ҳолга келганлиги сабабли, газ ҳисоблаш ускунасининг носоз даври муддатига Қоидаларнинг 123-125-бандларига асосан газ сарфи тўлиқ 24 соат ишлаши ҳисобидан асоссиз равишда газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинган деб ҳисоблайди ва даъвогарнинг 42.454.800 сўм етказилган зарарни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божини даъвогардан ундириб, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 468, 477, 478-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180- моддаларига асосан қарор қилди: “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 849.096 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасига қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Жумаев