← Назад
Решение #2826818 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 537 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онун | 32 | 2 | law | |
| бандида ФК | 327 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 395 символов
4-1807-2501/5129-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2026 йил 6 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Турсунов
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Хххнинг, жавобгар – “Ххх”
хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Ххх (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади), жавобгар
– “Ххх” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 10.770.898 сўм асосий қарз, 5.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида
келтирилган важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2023 йил 3 октябрь куни
147/2023-сонли кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ
муддатли ижара шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан 0.27 сотих ер
майдони ижарага берилганлигини, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига
жами 10.770.898 сўм қарздорлик ҳосил бўлганлигини, жавобгарга
қарздорликни
тўлаш
бўйича
юборилган
талабнома
оқибатсиз
қолдирилганлигини, ижара тўлови ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли Қонунга
асосан 5.000.000 сўм пеня ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг низо бўйича
тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, “Электрон-онлайн аукцион
натижалари тўғрисида”ги 2023 йил 22 майдаги YU-125-922786-сонли,
2023 йил 22 майдаги YU-125-922053-сонли, 2023 йил 22 майдаги YU-125923083-сонли, 2023 йил 22 майдаги YU-125-923084-сонли, 2023 йил 22
майдаги YU-125-929227-сонли савдо баённомаларига асосан даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2023 йил 3 октябрда 147/2023-сонли кичик саноат зонаси
ҳудудида жойлашган ер участкасини ижарага бериши, жавобгар эса ижара
тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, “ижарага
берувчи” ер участкасини 2023 йил 22 майдан 2033 йилга узоқ муддатли
ижарага бериши “ижарага олувчи” эса Қашқадарё вилоятининг Чироқчи
туманидаги Мустақиллик МФЙдаги кичик ва ёшлар саноат зонаси ҳудудида
1
жойлашган 17-18-19-20-21-лотлардаги, 0.2750-га тенг ер учасикасини ижарага
олиши келишилган.
Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, Чироқчи туманидаги
Мустақиллик МФЙдаги кичик ва ёшлар саноат зонаси ҳудудида жойлашган
17-18-19-20-21-лотлардаги, 0.2750-га тенг ер учасикасини жавобгарга
топширган.
Аммо, жавобгар томонидан юқорида қайд этилган қарздорлик тўлаб
берилмасдан қолган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси ҳам юборган
бўлса-да, аммо жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик
қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади,
544-моддасига мувофиқ ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун
ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ
тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан
белгиланади.
ФКнинг 537-моддасида ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган
участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий
комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва
фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа
ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин
деб кўрсатилган.
Бироқ, суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар ваикли
томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан даъво
талабида ундириш сўралган 10.770.898 сўм асосий қарздорлик қисман яъни
2025 йил 1 декабрда 17-сонли тўлов топшириқномаси билан 6.729.500 сўм
тўлаб берилганлиги билдирилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 10.770.898 сўм асосий қарз ундириш
талабини қисман 4.041.398 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
2
Қонунининг 32-моддасига асосан жавобгар ҳисобидан 5.000.000 сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонун 32-моддасининг 2-қисмига асосан етказиб берилган
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси (Олий хўжалик) Олий суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 5-бандида ФКнинг 327-моддасида
назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб
қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача
тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш
пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик
бўлиб ҳисобланиши кўрсатилган.
Ушбу Пленум Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб,
даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг
келгусида иқтисодий ночор ҳолатга келиб қолиши мумкинлигини ҳисобга олиб,
пеня миқдорини 1.200.000 сўмга камайтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
3
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 4.041.398 сўм асосий қарз, 1.200.000 сўм пеня,
41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 333,
535, 544, 537-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166,
170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“Ххх”
хусусий
корхонасидан
даъвогар
Ххх фойдасига 4.041.398 сўм асосий қарз, 1.200.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция
шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
4