Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2005-2501/3589 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение BUXORO NEFT BAZASI Ответчик / Подсудимый BAXTIYOR NURLI GULSHANI
Source ID 6494f9e8-4595-4c8f-8c33-e573601de4e6 Claim ID PDF Hash e8dfc3607998f329... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 325 симв. Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3589-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 6 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “BAXTIYOR NURLI GULSHANI” фермер хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: иш ҳужжатларидан кўринишича ва даъво аризасида баён қилинишича, “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) ва жавобгар “BAXTIYOR NURLI GULSHANI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга ҳисобварақ - фактура орқали нефть маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгар томонидан махсулотлар қабул қилиб олинган. Жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилган. Бироқ, қолган тўловлар амалга оширилмаган, натижада 13 742 608 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Шу сабабли, низо вужудга келган ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси киритиб, жавобгар ҳисобидан 13 742 608 сўм асосий қарз ва 6 871 304 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Бироқ, даъвогар судга илтимоснома тақдим этиб, суд муҳокамасини унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 128-170-моддаларини қўллаб ишни тарафлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, ишдаги ҳужжатларга кўра 13 742 608 сўмлик қарздорлик мавжуд. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 13 742 608 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун 6 871 304 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли, шартнома шартлари ва қонунчилик асосида тўғри ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишларини, номутаносиблигини инобатга олиб, 300 000 сўм миқдорида пеня ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 412 278.24 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 234, 236, 437, 449-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, қарор қилди: “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “BAXTIYOR NURLI GULSHANI” фермер хўжалигидан даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамиятига 13 742 608 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “BAXTIYOR NURLI GULSHANI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 278.24 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Жумаев 4-2005-2501/3589-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2026 йил 6 январь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “BAXTIYOR NURLI GULSHANI” фермер хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 234, 236, 437, 449-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, қарор қилди: “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “BAXTIYOR NURLI GULSHANI” фермер хўжалигидан даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамиятига 13 742 608 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “BAXTIYOR NURLI GULSHANI” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 278.24 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Жумаев Суд мажлиси баённомаси Бухоро шаҳри 2026 йил 6 январь 4-2005-2501/3589-сонли иш Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “BAXTIYOR NURLI GULSHANI” фермер хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Бироқ, даъвогар судга маълумотнома ва илтимоснома тақдим этиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Раислик қилувчи ишда тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи У.Жумаев Суд мажлиси котиби Р.Расулов