← Назад
Решение #2826831 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 296 | — | law | |
| йича иш юритиш ИПК | 273 | — | law | |
| амда | 296 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
7 819 символов
4-1801-2503/6205-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья К.Рузиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(Кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Қарши шаҳри
2026 йил 6 январь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
судьяси Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар М.Бозоров ва А.Қодировдан
иборат ҳайъат таркибда, Х.Абсатторовнинг котиблигида, “Трастбанк” ХАБ
вакили З.Таджиев (ишончнома асосида), “Насаф темир йўл комплекс
қурилиш” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Назаров (ишончнома
асосида)лар иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
18 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Трастбанк” ХАБ
манфаатида келтирилган кассация тартибидаги шикояти асосида ишни очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 8 апрелдаги
4-1801-2402/749-сонли ҳал қилув қарори билан “Шарқ улкан плюс”
масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилиб, М.Ахмедов
(кейинги ўринларда — тугатиш бошқарувчи) суд тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Шарқ улкан плюс” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) жавобгарлар “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар) ва “Яшил бозор омад
барака” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — қўшимча
жавобгар) ўртасида 2024 йил 10 январда тузилган шартномани ҳақиқий эмас
деб топиш сўраган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Палата “Трастбанк” ХАБ манфаатида кассация шикояти билан мурожаат
қилиб, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июлдаги ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида
янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, моддий
ва процессуал қонун ҳужжатлари нотўғри қўлланилганлиги, далилларга бир
томонлама баҳо берилганлиги, жумладан даъвогарнинг собиқ раҳбари
томонидан солиқ қарздорликни тўламаслик учун 5 000 000 000 сўм пул
маблағлари бошқа шахсга ўтказиш ҳақида 10.01.2024 йилда шартнома
тузилганлиги,
натижада
Ўзбекистон
Республикасининг
“Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги, шу боисдан
ушбу шартнома ҳақиқий эмас деб топилиши лозимлиги каби важлар
кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган “Трастбанк” ХАБ вакили кассация
шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, ишга суд тугатиш
бошқарувчисини жалб этишни, бунинг учун суд мажлисини бошқа кунга
қолдириш лозимлигини, пул маблағлари ундирилмасдан давлат
манфаатларига зарар етказилганлигини, ушбу ҳолатга суд баҳо берган ҳолатда
тегишли таъсир чорасини қўллаши лозимлигини, бироқ биринчи инстанция
суди даъво талабини қаноатлантиришни асосиз равишда рад этиш ҳақида ҳал
қилув қарори қабул қилганлигини маълум қилиб, кассация шикоятини
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Насаф темир йўл комплекс қурилиш”
масъулияти чекланган жамияти вакили ўз тушунтиришида, “Трастбанк” ХАБ
вакили томонидан ишга суд бошқарувчини жалб этиш учун бошқа кунга
қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирмасдан қолдиришни,
кассация шикояти ишга алоқадор бўлмаган тараф томонидан берилганлигини,
шунингдек ишда тараф ҳисобланган даъвогар бугунги кунда тугатилиб давлат
реестридан чиқарилганлигини, бундай ҳолатда кассация инстанцияси иш
юритишни тугатиши лозимлигини маълум қилиб, суддан ушбу ҳақида ажрим
қабул қилишини сўради.
Палата, даъвогар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд
мажлисида иштирок этмади.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127, 297-моддаларига
асосан ишни Палата, даъвогар ва қўшимча жавобгар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб,
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 296-моддаси биринчи қисмининг учинчи ва
олтинчи бандларига кўра, кассация шикояти (протести) суд ҳужжати устидан
шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан
берилган бўлса, шунингдек кассация шикояти (протести) бўйича суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар ишда тараф бўлган юридик шахс тугатилган бўлса,
кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатиши лозим.
Аниқланишича, биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган
30.06.2025 йилдаги ажримга асосан, “Трастбанк” ХАБни учинчи шахс
сифатида ишга жалб этиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилган.
Шунингдек, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан тақдим
этилган жавоб хатига кўра, даъвогар “Шарқ Улкан Плюс” масъулияти
чекланган жамияти 11.08.2025 йилда банкротлик асосида тугатилганлиги
ҳақида маълумот тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги
10-сонли “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация
тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 17-бандига
асосан ишни апелляция, кассация инстанцияси судида кўриш жараёнида ишда
тараф бўлган юридик шахс биринчи инстанция суди томонидан суд ҳужжати
қабул қилинганидан кейин тугатилганлиги аниқланса, шикоят бўйича иш
юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 6-банди ҳамда 296-моддаси
биринчи қисмининг 6-бандига асосан тугатилади.
Судлов ҳайъати, “Трастбанк” ХАБ вакили томонидан ишга суд тугатиш
бошқарувчисини иштирокини таъминлаш, бунинг учун суд муҳокамасини
бошқа кунга қолдириш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини муҳокама этиб,
мазкур иқтисодий иш бўйича суд мажлисига келиши тўғрисида хабардор
этилган суд тугатиш бошқарувчиси мазкур иқтисодий ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат
этганлиги ҳолатидан келиб чиқиб қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисми
13-бандига кўра агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса,
давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати “Трастбанк” ХАБ вакили
томонидан суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни, кассация шикояти бўйича иш юритишни
тугатишни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
“Трастбанк” ХАБ зиммасида қолдиришни, давлат божи тўланмаганлигини
инобатга олиб, кассация шикояти бўйича жавобгардан давлат божи
ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 195, 296-моддаларига асосан судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л а д и:
“Трастбанк” ХАБ вакили томонидан ишни кўришни бошқа кунга
қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармаси томонидан “Трастбанк” ХАБ манфаатида келтирилган кассация
шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
“Трастбанк” ХАБ томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажати тўланганлиги инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур ажрим устидан Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибда шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Н.Хўжақулов
ҳайъат аъзолари
М.Бозоров
А.Қодиров