Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2502/12413 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6e12de7a-51ff-4a01-8a0c-2f516f5f9363 Claim ID PDF Hash 8e0dfdec9d4a7b1a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 1041-моддаси аролик кодекси 1041 code_article
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онунининг 65-моддаси онуни 65 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения 8 390 символов
4-1502-2502/12413-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2026 йил 6-январь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Худжанов (ишончнома ва ордер асосида)нинг иштирокида, “Даъвогар номи” МЧЖнинг, жавобгар ЯТТ Жавобгар номи ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида 41200000 сўм товон пули ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимидаги “ d d s kt ” иловаси орқали кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ Жавобгар номи ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида 41200000 сўм товон пули ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилоят адлия бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили, жавобгар томонидан шартнома асосида даъвогарга тегишли бўлган “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхаларини сотаётганлиги аниқланганлигини, жавобгарнинг пластик рақамига пул ўтказиш йўли билан китобни контрафакт нусхаси сотиб олинганлигини, аниқланган ҳолат бўйича Фарғона вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилинганлигини, даъвогарнинг мақсади пул ишлаш эмаслигини, шундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун таъсирли чора сифатида товон пули ундириш сўралганлигини, жавобгар билан келишувга эришилмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили дастлабки суд мажлисида, китобнинг контрафакт нусхалари аниқланмаганлигини, контрафакт китоблари йўқлигини, адлия томонидан ўрганилганида ҳам китобнинг контрафакт нусхалари аниқланмаганлигини, даъвогар китобнинг контрафакт нусхасини пластик картасига пул ўтказиб сотиб олганлигини важ қилсада, айнан шу китобни сотиб олганлигини тасдиқламаслигини, тўлов ҳужжатида 60000 сўм тўлов қилинганлиги кўрсатилганлигини, бошқа китоб сотиб олинган бўлиши мумкинлигини, бу китобларни 78000 сўмдан сотишини билдириб, суддан даъвони рад қилишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида, Фарғона вилоят адлия бошқармаси вакили, даъвогарнинг мурожаатига асосан ўрганиш ўтказилганида, китобнинг контрафакт нусхалари аниқланмаганлигини, бу ҳақида даъвогарга жавоб хати ҳам берилганлигини баён қилиб, судга фикрнома тақдим қилди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 1041-моддаси биринчи қисмига кўра, муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси биринчи қисмига кўра, муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади. Ушбу Қонуннинг 7-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳосила ва жамлама асарлар, уларнинг яратилиши учун асос бўлган ёки уларнинг таркибига кирган асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилиниши, 19-моддасининг иккинчи қисмида, юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан ёхуд улар бўлмаган тақдирда, бу ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилот билан тузилган шартномага асосан фойдаланишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 04.01.2024 йил куни даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Содиқ ўртасида тузилган шартномага кўра, муаллиф шартноманинг илова қисмида кўрсатилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила” асарини нашр этиш ва такрорий нашр этиш бўйича нашриётга чоп этишга рухсат бериш, нашриёт эса, шартномада кўрсатилган қалам ҳақини муаллифга тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан “Даъвогар номи” МЧЖ томонидан нашр қилинган сотувдаги китоблар ўрганилганида, жавобгар томонидан даъвогарнинг “Бахтиёр оила” китобига адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки унга ўхшаш бўлган “Бахтиёр оила” китобини сотувда сотаётганлиги аниқланган, аниқланган ҳолат бўйича даъвогар Фарғона вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган. Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан 28.10.2025 йил куни даъвогарнинг мурожаати ўрганилганида, жавобгарнинг сотувида “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхалари аниқланмаган. Жавобгар “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхаларини сотмаганлигини маълум қилган ва бу ҳақида адлия бошқармасига тушунтириш хати ёзиб берган. Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунининг 65-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли. Даъвогар жавобгар ЯТТ Жавобгар номи “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхаларини сотаётганлигини, жавобгарнинг пластик рақамига пул ўтказиш йўли билан китобни контрафакт нусхаси сотиб олинганлигини важ қилсада, суд қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг важлари билан келиша олмайди. Гарчанд, даъвогар жавобгардан “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхасини жавобгарнинг пластик картасига пул ўтказиш йўли билан сотиб олганлигини важ қилсада, 01.10.2025 йил кунги тўлов ҳужжати “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхасини сотиб олганлигини тасдиқловчи далил бўла олмайди. Шунингдек, Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан даъвогарнинг мурожаати ўрганилганида, жавобгарнинг сотувида “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхалари сотилмаганлиги аниқланган. Бу ҳақида, адлия бошқармаси томонидан 29.10.2025 йил куни даъвогарга жавоб хати берилган. Ўрганиш ўтказилган куни жавобгар “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхаларини сотмаганлигини маълум қилган ва бу ҳақида адлия бошқармасига тушунтириш хати ёзиб берган. Фарғона вилоят адлия бошқармаси вакилининг судга тақдим қилган фикрномасида ҳам “Бахтиёр оила” китобининг контрафакт нусхалари аниқланмаганлиги маълум қилинган. Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган бўлсада, даъвогар даъво талабларини исботлаб бера олмади ва даьво талаблари асосларини тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмади. Бундай ҳолда, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогар тўлаган 824000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Иқтисодий процессуал кодексининг 48, 68, 118, 128, 166, 169, 176-180, 186, 259-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ томонидан тўланган 824000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ҳисобидан Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова