← Назад
Решение #2826861 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуннинг | 4 | — | law | |
| онунинг | 49 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| аролик кодекси | 115 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 116 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 116 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 259 | — | code_article |
Текст решения
9 743 символов
4-1202-2501/5670-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 05 январ
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Саноев котиблигида, Бухоро шаҳар прокурори катта
ёрдамчиси Ж.Ўктамов қатнашувида даъвогар – "ЗИЛОЛ МЕГА ҲАМКОР"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «РОМИТАН ТУМАН
ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» давлат муассасасидан жами
30360000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
ишни даъвогар вакили – А.Мўминов (ишончннома асосида) иштирокида
(жавобгар ҳамда мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар –
Бухоро вилоят молия бош бошқармаси ва Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармалари вакили иштирок этмади) Бухоро туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – "ЗИЛОЛ МЕГА ҲАМКОР" масъулияти чекланган жамияти
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «РОМИТАН
ТУМАН
ЙЎЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ
КОРХОНАСИ»
давлат
муассасасидан 20240000 сўм асосий қарз, 10120000 сўм пеня, жами
30360000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар ўртасида 2024 йил
21 июнда 210/06-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан
жавогарга жами 53240000 сўмлик автошиналар етказиб берилганлигини,
жавобгар қисман тўловларни амалга оширганлигини, 2025 йил 16 октябр
ҳолатида жавобгарнинг қарздорлиги 20240000 сўмни ташкил қилганлигини,
қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида юборилган талабномалар эътиборсиз
қолдирилганлигини, тўлов кечиктирилганлиги учун 450 кунга 10120000 сўм
пеня ҳисобланганлигини, шартнома тўғридан-тўғри тузилганлигини,
шартномани ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш жавобгарнинг зиммасида
бўлганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ҳамда низонинг предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдигган учинчи шахслар – Бухоро вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Бухоро вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, тараф вакилини ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, давлат божи ва почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни
лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар –
"ЗИЛОЛ МЕГА ҲАМКОР" масъулияти чекланган жамияти (шартнома
матнида “Етказиб берувчи”) ва жавобгар – «РОМИТАН ТУМАН
ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КОРХОНАСИ» давлат муассасаси
(шартнома матнида “Сотиб олувчи”) ўртасида 2024 йил 21 июнда 21/06-сонли
шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра “Етказиб берувчи” "Сотиб олувчи"га автошина
ва автомойларни етказиб бериш, “Сотиб олувчи” эса маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддаси
иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасига кўра,
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил
24 июндаги 345-сонли Қарори билан 2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба
тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва
Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат
Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган
ва мазкур Қарор билан тасдиқланган “Таъсисчиси бюджет ташкилотлари
бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатиш тартиби
тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Юқоридаги Низомнинг 2-бандида юридик мажбуриятлар — унитар
корхоналар томонидан тузилган шартномалар, шунингдек, тегишли давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари асосида унитар
корхоналарда юзага келадиган мажбуриятлар эканлиги, Низомнинг
10-бандида унитар корхоналарнинг давлат харидлари доирасида тузилган ва
белгиланган тартибда махсус ахборот порталида юритиладиган
Шартномаларнинг ягона реестрига киритилган шартномалари ва уларга
қўшимча келишувлар «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда ҳисобга олиниши,
Низомнинг 13-бандида эса шартномалар ва уларга қўшимча келишувларнинг
«ЎРМВ» АТда ҳисобга олиниши ушбу шартномалар ва уларга қўшимча
келишувлар бўйича унитар корхоналарнинг номидан ва уларнинг топшириғи
бўйича ғазначилик бўлинмалари томонидан тўловларни амалга ошириш учун
асос ҳисобланиши белгиланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари
тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида давлат харидлари — давлат
буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини
пулли асосда таъминлаш жараёни ва электрон дўкон — давлат харидларининг
электрон тизимидаги махсус майдонда савдоларни электрон шаклда амалга
оширишни назарда тутувчи, махсус талаблар қўйилмайдиган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга оширишнинг
рақобатли усули эканлиги, ушбу Қонунинг 49-моддасида электрон дўконда
бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг
бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
икки минг беш юз бараваригача) қийматдаги товарларнинг; бир шартнома
бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача)
қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши
мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг
30-моддасида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари
белгиланган бўлиб, унга кўра, электрон дўкон; кичик қийматли хариднинг
соддалаштирилган тартиб-таомили; бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион; энг яхши таклифларни танлаш; тендер; икки босқичли
давлат харидлари; тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган
давлат харидлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари шаклида амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 115-моддасига кўра,
битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридантўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
116-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки
ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир.
Демак, жавобгар 2022 йил 01 июндан бошлаб шартномаларни
ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланганлиги ва шундан келиб
чиқиб, шартномаларни давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари
асосида тузиши лозимлиги сабабли, тарафлар ўртасида 2024 йил 21 июнда
расмийлаштирилган 21/06-сонли шартнома харид қилиш тартибтаомилларига риоя қилинмаган ҳолда тузилганлиги, яъни даъвогар билан
тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилганлиги сабабли,
мазкур битим Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 116-моддасига
кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида расмийлаштирилгган битим ўзўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, даъвогарнинг ҳақиқий бўлмаган битим
доирасида 20240000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби асоссиз бўлиб
ҳисобланади ва уни қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Даъвогар тўлов кечиктирилган 450 кун (2024 йил 22 июндан 2025 йил
01 октябр кунига қадар) 0.4 фоиздан жами 36432000 сўм пеня ҳисоблаб,
жавобгардан 10120000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 259-моддаси учинчи
қисмига кўра, асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг бажарилишини
таъминлайдиган мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Демак, даъвогарнинг асосий мажбуриятга нисбатан ҳисобланган пеня
ундириш талаби ҳам асоссиздир ва уни қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни, давлат божи ва почта харажатини даъвогар
зиммасига қолдришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 115, 116, 234, 259,
437-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
2. Олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати даъвогар "ЗИЛОЛ МЕГА ҲАМКОР" масъулияти чекланган жамияти зиммасига
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шу суд орқали Бухоро вилоят судига шикоят бериш (протест
келитирш) мумкин.
Судья
Н.Зоиров