← Назад
Решение #2826867 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Итисодийпроцессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 666 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 634 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 241 | — | code_article | |
| исмларига ва | 334 | — | law |
Текст решения
4 874 символов
4-2006-2501/4982-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 05 январ
Бухоро шаҳри
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья
ёрдамчиси А.Саноев котиблигида, даъвогар – «Mim r gr u » масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар – «Сарварбек Бунёдкор капитал қурилиш» масъулияти
чекланган жамиятидан жами 117515682 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни (даъвогар ва жавобгар вакили иштирок
этмади) Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар – «Mim r gr u » масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Сарварбек Бунёдкор капитал
қурилиш» масъулияти чекланган жамиятидан 117515682 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига вакили иштирокини таъминламади. Даъвогар вакили –
Б.Ботиров (ишончномага асосан) судга электрон ариза юбориб, ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Итисодийпроцессуал кодекси 170-моддасига асосоан ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топади.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакили иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Итисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосоан ишни
унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар - «Mim r gr u » масъулияти
чекланган жамияти (шартнома матнида “Ёрдамчи пудратчи”) ва жавобгар «Сарварбек Бунёдкор капитал қурилиш» масъулияти чекланган жамияти (шартнома
матнида “Пудратчи”) ўртасида 2021 йил 15 июнда 24/2021-САК-сонли қурилиш
ишлари бўйича ёрдамчи пудрат шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра “Ёрдамчи пудратчи” демонтаж ишларини
бажариш, “Пудратчи” эса ишларини қабул қилиш ва улар учун ҳақ тўлаш
мажбуриятларини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 666-моддасига кўра
қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш
ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш
учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 634-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмларига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки пудрат шартномасида
пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари
келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа
шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи
бош
пудратчи
ҳисобланади.
Ушбу
Кодекс
241-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига ва 334-моддасига мувофиқ, бош
пудратчи буюртмачининг пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун ёрдамчи пудратчи
олдида жавобгар бўлади, буюртмачи олдида эса, ёрдамчи пудратчи ўз
мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигининг
оқибатлари учун жавобгар бўлади.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича умумий суммаси 767900160 сўм бўлган
ишлар бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги тарафлар ўртасида тузилган
электрон ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар томонидан тақдим этилган солиштирма-далолатнома мазмунига
кўра, жавобгарнинг 2025 йил 25 ноябр ҳолатида қарздорлиги 117515682 сўмни
ташкил этиши кўрсатилган. Демак, даъвогарнинг пудрат шартномаси бўйича
117515682 сўм асосий қарзни ундириш талаби асослидир ва уни қаноатлантириш
лозим.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси 236, 634, 666-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - «Сарварбек Бунёдкор капитал қурилиш» масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар - «Mim r gr u » масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 117515682 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 2350314 сўм давлат
божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
3. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида Бухоро
вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
Н.Зоиров