← Назад
Решение #2826881 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 238 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 05 январь
4-1501-2503/22029-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исломованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ва
жавобгар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, даъвогар FFFFF АТБнинг жавобгар
FFFFFдан кредит муддати ўтган 25 402 049 сўм асосий қарзи, 23 714 728 сўм фоизи ва
4 695 207 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар FFFFF «FFFFF»нинг Қувасой универсал
БХО (бундан буён матнда “банк” деб юритилади) ва жавобгар FFFFF (бундан буён
матнда “қарздор” деб юритилади) ўртасида 2023 йил 07 августда 313-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк муассасаси қарз олувчига транспорт
воситаси сотиб олиш учун 27 фоиз устама тўлаш шарти билан 48 ой муддатга 400 000
000 сўм кредит маблағини ажратиши, қарз олувчи эса кредит маблағларини
шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз
зиммаларига олганлар.
Кредит шартномасининг 4.1-4.6-бандларида қарз олувчи томонидан шартнома
шартларига мувофиқ олинган кредит у томонидан шартномага илова тариқасида
белгиланган кредит тани ва фоизларни тўлаш жадвалига мувофиқ қайтарилиши
белгиланган.
Қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини бузиб, шартномада белгиланган
муддатларда кредит фоизини тўламасдан келган ҳолда даъво тақдим этилган санага
кредит фоизидан қарздорликка йўл қўйган.
Банк томонидан юборилган таклиф ва талабнома хатлари жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар АТБ «FFFFF» судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
FFFFFдан кредит муддати ўтган 25 402 049 сўм асосий қарзи, 23 714 728 сўм фоизи ва
4 695 207 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгардан вакиллар иштирок этмади. Даъвогар
судга ариза тақдим қилиб, суд мажлисини унинг вакили иштирокисиз ўтказишни
сўраган.
Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинганлиги боис, суд уларнинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга
асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Фуқаролик Кодексининг 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасида “Мажбурият
– фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
2
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 238-моддаси талабларига
кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасининг биринчи
қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 07 августда тузилган 313-сонли кредит
шартномасига асосан банк томонидан қарз олувчига айланма маблағни тўлдириш
учун 27 фоиз устама тўлаш шарти билан 48 ой муддатга 400 000 000 сўм кредит
маблағи ажратилган.
Жавобгарнинг кредит қарзини қайтариш муддатларига риоя этмасдан муддати
ўтган қарздорликка йўл қўйганлиги иш ҳужжатларидаги далиллар билан тўлиқ
тасдиғини топади, шу сабабли суд банкнинг қарздордан кредит маблағларини
ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Жавобгарнинг 2025 йил 09 декабрь ҳолатига кредит тўловларидан муддати
ўтган қарздорлиги кредит муддати ўтган қисмидан 25 402 049 сўм асосий қарзи,
23 714 728 сўм кредит фоизи ва пенядан 4 695 207 сўмни ташкил қилади.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.4-бандида қарз олувчи
кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар
юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган
қарзга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлашлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича кредит муддати ўтган қисмидан
25 402 049 сўм асосий қарзи, 23 714 728 сўм кредит фоизи ва унга ҳисобланган пеня
тўловлари 4 695 207 сўмни тўламаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топади.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси ва юқорида қайд этилган ҳуқуқ
нормаларига мувофиқ даъвогар банк муассасасининг кредит тўловлари, унга
ҳисобланган фоизларни ва пеняларни ундириш ҳақида талаб қўйишга ҳақли
эканлигини тасдиқлайди.
Шундай бўлсада, ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда
Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда
3
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня
ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга
олиб, талаб қилинган пеняни 1 000 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган
қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, даъвогар АТБ «FFFFF» фойдасига жавобгар FFFFFдан кредит
муддати ўтган қисмидан 25 402 049 сўм асосий қарзи, 23 714 728 сўм кредит фоизи, 1
000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ жавобгардан 1 076 239,68
сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг
118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «FFFFF» фойдасига жавобгар FFFFFдан кредит муддати ўтган
қисмидан
25
402
049
сўм
асосий
қарзи,
23 714 728 сўм кредит фоизи, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар
FFFFFдан
Республика
бюджетига
1 076 239,68 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов