← Назад
Решение #2826887 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 238 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
4 909 символов
4-1502-2501/12849-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2026 йил 5 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Амановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг котиблигида, кенгаш вакили
Д.Абдуллаев (ишончнома асосида), даъвогар Х.Ахмедов (паспорт асосида)ларнинг
иштирокида, Данғара тумани фермерлари кенгашининг даъвогар «ДАЪВОГАР
НОМИ» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖ
ҳисобидан 190 218 000 сўм асосий қарз, 12 421 558 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Данғара тумани фермерлари кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб
юритилади) «ДАЪВОГАР НОМИ» фермер хўжалиги (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
190 218 000 сўм асосий қарз, 12 421 558 сўм пеня ундиришни сўраган.
Кенгаш ва даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қисман қўллабқувватлаб, 117 085 957 сўм қарздорлик қолганлигини баён этиб, даъвони қолган
қисмини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарга юборилган суд ажрими орқали суд мажлиси ва вақти ҳақида
хабардор этилган бўлсада, бироқ улардан вакил суд мажлисига келмади.
Суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, даъвогар тарафларнинг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025
йил 10 февралда пахта хом ашёси етиштириш ҳамда харид қилиш бўйича 26071сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Унга кўра, даъвогар жавобгарга пахта хом ашёсини етказиб бериши,
жавобгар эса уни қабул қилиб олиши ва шартномада назарда тутилган ҳақини
тўлаши лозим бўлган.
Шу асосда, даъвогар жавобгарга 32591 тонна, 237 774 000 сўмлик пахта хом
ашёсини етказиб берган. Лекин, унинг ҳақини тўлиқ тўламаган.
Шартноманинг 3.2-бандида пахта хом ашёсининг маҳсулотини қабул
қилгандан бошлаб 3 кундан кечикмасдан маҳсулот ҳаққини 80 фоизини тўлаши,
қолган маблағлар 31 декабрига қадар тўлиқ тўлаб берилиши назарда тутилган.
Фуқаролик кодексининг
236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 238-моддасига мувофиқ, мажбуриятни бажариш
усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонунчилик
билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак.
Жавобгар томонидан суд мажлис кунига қадар қисман қарздорлик бартараф
этилганлигини инобатга олиб, даъвогарга жавобгардан 117 085 957 сўм
ундиришни лозим топади.
Даъво аризасида жавобгардан 12 421 558 сўм пеня ундириш талаби ҳам
қўйилган.
Шартноманинг 5.4-бандида жавобгар даъвогарга пахта хом ашёси ҳақини
тўлашдан асоссиз бўйин товлаганда, тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир
кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида
пеня тўлаши назарда тутилган.
ФК 326-моддасида белгиланишича, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаб, тарафларнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, пеня миқдорини 3 200 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд харажатлари тарафларга мутаносиб тарзда
тақсимланиши лозим бўлади.
Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг
236, 357-моддалари ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖ ҳисобидан:
-даъвогар «ДАЪВОГАР НОМИ» фермер хўжалиги фойдасига 117 085 957
сўм асосий қарз, 3 200 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, жами 120 327 157
сўм;
- республика бюджетига 4 052 792 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган
тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб
олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Ф.Аманов