Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2006-2501/4976 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 16d6549e-f906-40f5-a4ef-13eee301d625 Claim ID PDF Hash af0e2b544980b80f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 363-моддаси аролик кодекси 363 code_article
аролик кодекси 711-моддаси аролик кодекси 711 code_article
процессуал кодекси 68-моддаси процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения 5 585 символов
4-2006-2501/4976-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 05 январ Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Саноев котиблигида, даъвогар – "N DIR X DI I N L GIS IK" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – Ғайбуллоев Рамз Раҳим ўғли якка тартибдаги таадбиркордан жами 61260000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили Н.Тўраев (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – "N DIR X DI I N L GIS IK" масъулияти чекланган жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ғайбуллоев Рамз Раҳим ўғли якка тартибдаги таадбиркордан 60000000 сўм асосий қарз, 1260000 сўм пеня, жами 61260000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар ўртасида 2025 йил 01 мартда 1-03-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарга жами 435033668 сўм тўловлар амалга оширлганлигини, бироқ жавобгар 375033668 сўмлик транспортда юк ташиш хизматларини кўрсатганлигини, қарздорлик 60000000 сўмни ташкил қилишини, ушбу миқдордаги хизматларни кўрсатмаганлигини, пул маблағини қайтариш тўғрисидаги талабнома эътиборсиз қолдирилганлигини, тўловни қайтариш кечиктирилган 21 кунга 1260000 сўм миққдордиа пеня ҳисобланганлигини, унинг ҳисоб-китобини тақдим этолмаслигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишшли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – "N DIR X DI I N L GIS IK" масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Пудратчи”) ва жавобгар – Ғайбуллоев Рамз Раҳим ўғли якка тартибдаги таадбиркор (шартнома матнида “Ёрдамчи пудратчи”) ўртасида 2025 йил 01 мартда 1-03-сонли ёрдамчи пудрат шартнома тузилган. Шартнома шартига кўра “Ёрдамчи пудратчи” "Пудратчи"га машинамеханизм билан таъминлаш ва автотранспорт хизматни кўрсатиш, “Пудратчи” эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 363-моддаси биринчи қисмига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 711-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Гарчи тарафлар шартнномани ёрдамчи пудрат шартномаси шаклида тузган бўлсада, моҳиятан ушбу шартнома юк ташиш шартномаси бўлиб ҳисобланади. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 02 апрелдан 2025 йил 12 сеентябрга қадар жами 435033668 сўўм тўловлар амалга оширилган бўлиб, жавобгар томонидан даъвогарга жами 375033668 сўмлик юк ташиш хизматлари кўрсатилган. Ушбу ҳолатлар тўлов-топшириқномалари ва электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фаактуралар билан, қарздорлик эса солиштирма-далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талаби асосли ва уни тўлиқ қаноатлантириш лозим. Даъвогар пул маблағи қайтариш кечиктирилган 21 кун учун 0.1 фоиздан 1260000 сўм пеня ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Гарчи тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандида пеня тўланиши келишилган бўлсада, бироқ даъвогар қачондан бошлаб пеня ҳисоблаганлигини исботлаб бера олмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб топади. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 363, 711-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180-моддаларини қўллаб суд, қ р р қилди: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - Ғайбуллоев Рамз Раҳим ўғли якка тартибдаги таадбиркордан даъвогар - "N DIR X DI I N L GIS IK" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 60000000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 1225200 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Бухоро вилоят судига шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров