← Назад
Решение #2826898 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 892 символов
4-1801-2511/10044-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 05 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судья, Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, даъвогар вакили
Р.Сайфиев(ишончномага асосан) иштирокида (жавобгар вакили иштирокисиз)
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
"Қарши нефтгаз строй транс" масъулияти чекланган жамиятидан 33 475 860
сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда "Қарши нефтгаз строй транс"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 292929-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб
бериш шартномаси тузилиб, унга асосан даъвогар электр-энергияси етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Ушбу шартномага асосан электр-энергияси бўйича қарздорлик жавобгар
томонидан тўланмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаби бўйича
тушунтириш бериб, жавобгар билан шартнома тузилганлигини ва мазкур
шартномага асосан истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик
юзага келганлигини маълум қилиб, судга мурожаат қилинганидан сўнг
жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги сабабли
жавобгарнинг даъвогар олдида 33 095 861 сўм миқдорида қарзи қолганлиги
тўғрисидаги маълумотномани судга тақдим қилиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига
асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган шахслар вакилларининг иш бўйича
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра, мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги келтирилган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
тузилган шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган.
2025 йил 01 ноябрь ҳолатида жавобгарга даъвогар томонидан 33 475 860
сўмлик электр энергияси етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан
истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаганлиги
оқибатида қарздорлик юзага келган.
ФК 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2004 йил 1 ноябрдаги
511-сонли “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш
механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорининг 2-бандида, барча юридик шахслар — электр энергияси
истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда
белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда
тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги қайд этилган.
Бундай ҳолатларда суд даъвони қисман, яъни 33 095 861 сўм миқдорида
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Мазкур кодекс 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 33 095 861 сўм асосий қарздорлик, 41 200 сўм
почта харажати, республика бюджетига 669 517,2 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъвоси қисман
қаноатлантирилсин.
"Қарши нефтгаз строй транс" масъулияти чекланган жамиятидан
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 33 095 861 сўм
асосий қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 669 517,2 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов