Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2511/9951 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Акбаршоҳ Мираншоҳ
Source ID 52def77d-b0d9-4cec-a970-6705d3d0211a Claim ID PDF Hash 2419aad713d17025... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Мазкур кодекс 118-моддаси Мазкур кодекс 118 code_article
Текст решения 9 145 символов
4-1801-2511/9951-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 05 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судья, Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов (шахсий маълумотномага асосан), даъвогар вакили Н.Равшанов (ишончномага асосан)лар иштирокида (жавобгар вакили иштирокисиз) Қарши туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар "Акбаршоҳ Мираншоҳ" фермер хўжалигидан 195 484 440 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: 2023 йил 05 январда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда "Акбаршоҳ Мираншоҳ" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга асосан даъвогар электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан электр-энергияси бўйича қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Қарши туман прокуратураси даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Суд мажлисида қатнашган прокурор ёрдамчиси даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаблари бўйича тушунтириш бериб, жавобгар билан шартнома тузилганлигини ва мазкур шартномага асосан истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик юзага келганлигини, бугунги кунга қадар қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахслар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги келтирилган. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2023 йил 05 январдаги шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган. 2023 йил 01 июндан 2025 йил 01 ноябрь ҳолатида жавобгарга даъвогар томонидан 195 484 440 сўмлик электр энергияси етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаганлиги оқибатида қарздорлик юзага келган. ФК 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида, барча юридик шахслар — электр энергияси истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги қайд этилган. Суд муҳокамасида даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага қараганда, прокуратура томонидан даъвогар манфаатида судга мурожаат қилингандан сўнг ҳам жавобгар томонидан асосий қарз тўлаб берилмаган. Бундай ҳолатларда даъвогарнинг асосий қарз сўммасини ундириш талаби асосли бўлиб, у тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Мазкур кодекс 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Бундай ҳолатда, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 195 484 440 сўм асосий қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 3 909 688,8 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Қарши туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "Акбаршоҳ Мираншоҳ" фермер хўжалигидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобига 195 484 440 сўм асосий қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 3 909 688,8 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ш.Ибрагимов 4-1801-2511/9951-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Қарши шаҳри 2026 йил 05 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судья, Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов (шахсий маълумотномага асосан), даъвогар вакили Н.Равшанов (ишончномага асосан)лар иштирокида (жавобгар вакили иштирокисиз) Қарши туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар "Акбаршоҳ Мираншоҳ" фермер хўжалигидан 195 484 440 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Қарши туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "Акбаршоҳ Мираншоҳ" фермер хўжалигидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобига 195 484 440 сўм асосий қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 3 909 688,8 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ш.Ибрагимов