← Назад
Решение #2826927 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 671 символов
4-1501-2503/21940-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 05 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддиновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили О.Ибрагимов (ишончнома асосида) иктирокида, Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «FFFFF» АЖ
манфаатида жавобгар – «FFFFF» МЧЖ ҳисобидан 408 000 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, «FFFFF» АЖ (қуйида “даъвогар” ёки
“буюртмачи” деб юритилади) ва «FFFFF» МЧЖ (қуйида “жавобгар” ёки “ижрочи”
деб юритилади) ўртасида биржа орқали 2025 йил 17 июль куни №3464812-сонли
электрон шартнома тузилган. Шартнома қиймати 816 000 000 сўм этиб белгиланган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар (Буюртмачи) шартнома қийматининг
15 фоиз қисмини Опареторнинг ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги ҳисоб рақамига
ўтказиши, жавобгар(Ижрочи) даъвогарга 3 иш куни ичида шартнома 1-бандида
кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериши, даъвогар эса маҳсулотларни қабул
қилиб олгандан сўнг тўловларни бир кун ичида тўлиқ амалга оширишга келишган.
Шартнома шартларига кўра даъвогар томонидан 15 фоиз тўловлар амалга
оширилган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаган.
Қарздор «FFFFF» МЧЖ томонидан шартномада кўрсатилган маҳсулотлар ўз
вақтида етказиб берилмаганлиги боис кечиктирилган 109 кун учун 408 000 000 сўм
пеня қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар «FFFFF» АЖ манфаатини кўзлаб, жавобгар «FFFFF» МЧЖга нисбатан
судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «FFFFF» МЧЖ ҳисобидан 408 000
000 сўм пеня ундиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни, ишни палата
вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, судга маълумотнома тақдим
қилиб, жавобгар томонидан шартнома бекор қилинганлиги ва 30 600 000 сўм жарима
санкцияси тўланганлиги, ҳозирда шартнома кучда эмаслигини билдириб, ишни қонуний
ҳал қилишни сўради.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар билан
келишувга эришиш учун муддат беришни сўраганлиги боис, суд мажлиси бошқа кунга
қолдирилган ва суд мажлиси қолдирилганлиги ҳақида ундан тилхат олинган.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштироки таъминланмади. Суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга
асосан даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи
қонунчиликда
назарда
тутилган
бўлмаса-да,
лекин
фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича
маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи
эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида биржа орқали 2025 йил
17 июль куни №3464812-сонли электрон шартнома тузилган. Шартнома қиймати
816 000 000 сўм этиб белгиланган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар (Буюртмачи) шартнома қийматининг
15 фоиз қисмини Опареторнинг ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги ҳисоб рақамига
ўтказиши, жавобгар(Ижрочи) даъвогарга 3 иш куни ичида шартнома 1-бандида
кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериши, даъвогар эса маҳсулотларни қабул
қилиб олгандан сўнг тўловларни бир кун ичида тўлиқ амалга ошириш мажбуриятини
олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Даъвогарнинг судга тақдим қилинган маълумотномасига асосан тарафлар
ўртасида тузилган шартнома жавобгарнинг ташаббуси билан бекор қилиниб,
жавобгар томонидан 30 600 000 сўм жарима тўловлари тўлаб берилган. Ҳозирда
тарафар ўртасида тузилган шартнома қонуний кучда эмас.
Шу боис, суд, даъвогарнинг жавобгардан шартномага асосан пеня суммасини
ундириш юзасидан билдирилган даъво талабини шартнома ўзаро бекор
қилинганлиги, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш учун ҳуқуқий асослар
мавжуд эмаслиги боис ушбу талабни қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб
ҳисоблайди.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда, суд даъвони қаноатлантиришни рад
қилшни, даъвогар «FFFFF» АЖ фойдасига жавобгар «FFFFF» МЧЖдан 41 200 сўм
почта харажати ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган
8 160 000 сўм давлат божини жавобгар «FFFFF» МЧЖдан ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар «FFFFF» АЖ фойдасига жавобгар «FFFFF» МЧЖдан 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «FFFFF» МЧЖ ҳисобидан 8 160 000 сўм миқдорида давлат божи
Республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов