← Назад
Решение #2826942 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 47 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 42 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 201 | — | law |
Текст решения
16 661 символов
4-1801-2501/10045-сонли иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 05 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов
раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиев суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Ғ.Кучаров (2025 йил 17 ноябрдаги 06/2025-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “Hududi
l ktr t rm ql ri” акциядорлик
жамиятининг жавобгар “Саноат Акмал Асси” хусусий корхонаси ҳисобидан
фойдаланилган электр энергиясидан 66 507 598 сўмни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Hududi
l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда —даъвогар ва(ёки) жамияти) судга жавобгар “Саноат Акмал Асси”
хусусий корхонаси (кейинги ўринларда —жавобгар ва/ёки қарздор, фермер
хўжалиги)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 66 507 598 сўм муддати ўтган
асосий қарзни ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогар Қашқадарё ҳудудий филиали Қарши шаҳар
электр таъминоти ва жавобгар ўртасида 290816-сонли улгуржи
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартнома тузилган бўлиб,
шартномага мувофиқ 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 66 507 598 сўмлик электр
энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар истеъмол қилган электр
энергияси учун 66 507 598 сўм асосий қарзни тўламасдан келган. Мавжуд
қарздорликни тўлаб беришни сўраб жавобгарга юборилган талабнома ҳам
оқибатсиз қолдирилганлиги келтирилган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 128-моддасига биноан агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
2
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
ИПКнинг 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд
даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча
далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни
унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-129,170-моддаси талабларига
асосан жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
3
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогарнинг Қашқадарё ҳудудий
филиали Қарши шаҳар электр таъминоти ва жавобгар ўртасида 290816-сонли
улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартнома (кейинги
ўринларда — шартнома)сидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 47-моддасига биноан ваколатхона юридик шахснинг у турган
ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва
уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир.
Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда
унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан
ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартномага асосан даъвогар
жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш,
жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган, бироқ жавобгар истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган.
Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов мажбурияти лозим
даража бажарилмаганлиги сабабли жавобгар томонидан истеъмол қилинган
электр энергияси учун 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 66 507 598 сўм
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини
тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда
талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани оқибатсиз
қолдириб, истеъмол қилинган электр энергияси учун 66 507 598 сўм
қарздорлигини бугунги кунга қадар тўламаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида” ги
Қонун талабларига кўра, электр энергияси истеъмолчилари: намунавий
шартномада белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя
этиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан
олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши,
электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўйиши,
электр энергиясидан оқилона фойдаланиш учун чоралар кўриши, ўзи
фойдаланаётган электр тармоқларининг, асбоб ва ускуналарнинг лозим
4
даражадаги техник ҳолати ҳамда хавфсизлигини таъминлаши, носозликлар
тўғрисида тегишли тизим операторига ёки таъминотчига хабар қилиши шарт.
Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг
зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 66 507 598 сўм
асосий қарздорлик ундириш тўғрисида судга талаб билдирилган.
Жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 2025
йил 1 ноябрь куни ҳолатига 66 507 598 сўм қарздорлик факти ишдаги мавжуд
шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома, суд
мажлисида ишда иштирок этувчи даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва
ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши
сабабли инкор этиб бўлмайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан
ўз эътирозларини ва 66 507 598 сўм асосий қарзни тўланганлигини фактини
тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 66 507 598 сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги даъво
талабини
асосли
деб
ҳисоблаб,
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 66 507 598 сўм
асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини, республика
бюджетига 1 330 151,9 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 127, 128, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Саноат Акмал Асси” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар
“Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига 66 507 598 сўм
асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари;
- Давлат бюджетига 1 330 151,9 сўм давлат божи ундирилсин.
5
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Усманов
6
4-1801-2501/10045-сонли иш
ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Қарши шаҳри
2026 йил 05 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов
раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиев суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Ғ.Кучаров (2025 йил 17 ноябрдаги 06/2025-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “Hududi
l ktr t rm ql ri” акциядорлик
жамиятининг жавобгар “Саноат Акмал Асси” хусусий корхонаси ҳисобидан
фойдаланилган электр энергиясидан 66 507 598 сўмни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66,
68, 74-75, 127, 128, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Саноат Акмал Асси” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар
“Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига 66 507 598 сўм
асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари;
- Давлат бюджетига 1 330 151,9 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Усманов
7
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
Қарши шаҳри
2026 йил 5 январь
4-1801-2501/10045-сонли иш
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Ғ.Кучаров (2025 йил 17 ноябрдаги 06/2025-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “H d di l ktr t r ql ri” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “Саноат Акмал Асси” хусусий корхонаси ҳисобидан фойдаланилган
электр энергиясидан 66 507 598 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқмоқда.
Раислик этувчи ишни кўриш юзасидан суд мажлисини очиб, қандай иш
кўрилишини эълон қилди.
Тарафлар иштироки сўралди.
Суд мажлисида тарафларнинг иштироки тўғрисида раислик этувчига
ахборот бердим.
Раислик этувчи ишда иштирок этувчи шахсларга Ўзбекистон
Республикаси ИПКнинг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини
тушунтирди.
Ишда иштирок этаётган шахсларга Ўз.Р.ИПКнинг 20, 21-моддаларига
асосан, судя ва суд мажлиси котибига рад этиш ҳуқуқи борлиги
тушунтирилди.
Томонлардан рад этиш тўғрисида илтимослар тушмади.
Раислик этувчи суд мажлисини олиб бориш ва далилларни текшириш
тартибини белгилади ва томонларнинг қўшимча илтимослари бор-йўқлиги
сўралганда, улар ариза ва илтимоснома йўқлигини баён этдилар.
Раислик этувчи даъво аризаси бўйича сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили: Хурматли суд! даъво талабини қўллаб, даъво бўйича
тушунтириш бериб, даъвони қаноатлантириб беришни сўрайман.
Раислик этувчи даъво юзасидан даъвогар вакилига савол бериб, мазкур
қарздорлик бўйича судга мурожаат қилингандан кейин жавобгар томонидан
тўлов амалга оширилган-оширилмаганлигини сўради.
Раислик этувчи савол бўйича сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили: Хурматли суд! жавобгар вакили томонидан қарздорлик
бўйича судга мурожаат қилингандан кейин ҳам тўлов амалга
оширилмаганлигини маълум қиламан.
Раислик этувчининг даъвогар вакилига бошқа саволлари бўлмади.
Раислик этувчи суд мажлисида жавобгар вакили иштирок
этмаётганлигини ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмаганлигини, ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлигини ва шу сабабли мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топаганлигини маълум қилди.
8
Раислик этувчи бироз муддат иш ҳужжатлари ва судга тақдим этилган
ҳужжатларни текшириб чиқиб, суднинг музокара қисмига ўтишини эълон
қилди ва музокара сўзини даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакилининг музокара сўзи: даъвони қаноатлантиришни
сўрайман.
Тарафлар вакиллари томонидан бошқа қўшимча ариза ва
илтимосномалар билдирилмади, раислик этувчи маслаҳатда қолди.
Маслаҳатдан сўнг, раислик этувчи қабул қилинган ҳал қилув қарорини
ҳулоса қисмини ўқиб эшиттирди, ишда иштирок этувчи шахсларга ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда тузиш ва уларга юбориш муддатини, шунингдек ҳал
қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш)тушунтирилди.
Раислик этувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Баённома Ўз.Р.ИПКнинг 201-моддаси талаблари асосида тузилди.
Раислик этувчи, судья
А.Усманов
Суд мажлиси котиби:
М.Муҳаммадиев