Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1504-2501/14526 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ce93f29c-3a95-45f6-b811-915aa2f1df2f Claim ID PDF Hash 0f4a89e2352bfe49... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
ФК 326-моддаси ФК 326 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
суд ИПК 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения 9 882 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 05 январь 4-1504-2501/14526-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили Д.Фозилов (ишончномага асосан), жавобгар вакили Ш.Хошимов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Фарғона вилояти «FFFFF» ДМнинг жавобгар – «FFFFF» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 03.05.2024 йилдаги FFFFFсавдолари якуни бўйича тузилган баённомани бекор қилиш ва 67 029 613 сўм асосий қарз, 33 514 807 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларига қараганда, 03.05.2024 йилда ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижалари бўйича «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилиб, №YU-1112678-сонли баённома расмийлаштирилган, ушбу баённомага ассоан ғолибга Фарғона вилояти Фарғона шаҳар FFFFFҳудудида жойлашган G1730401071/35 ер участкаси, 0,9988га ер майдони поябзал корхоналари, комьпютер, ноутбук, планшет ишлаб чиқариш заводини қуриш учун 225 813 500 сўм қийматга ер участкасига ижара ҳуқуқи асосида сотилган. Фарғона вилояти «FFFFF» ДМ (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) ва «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 03.05.2024 йилдаги FFFFFсавдолари якуни бўйича тузилган баённомага асосан 26.09.2024 йилда 274-сонли ва 23.01.2023 йилдаги YU-074-644599-сонли онлайн-аукцион савдолари якуни бўйича тузилган баённомага асосан ҳамда 03.05.2024 йилдаги FFFFFсавдолари якуни бўйича тузилган баённомага асосан 05.01.2025 йилда 274-оа/25-сонли ижара шартномалари тузилган бўлиб, аукцион баённомаларида кўрсатилган ер участкаси инвестиция мажбуриятларини бажариш учун жавобгарга топширилган. Жавобгар ижара тўловларини мунтазам равишда тўламасдан келганлиги, инвестиция мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги важлари билан даъвогарнинг 14.10.2025 йилдаги 378-сонли жавобгар номига юборилган хатида №YU-1112678-сонли баённомага асосан жавобгарга ижара асосида берилган 0,9988га ер майдони учун тузилган шартномалар бир томонлама бекор қилинганлиги маълум қилинган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти «FFFFF» ДМ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – «FFFFF» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 03.05.2024 йилдаги FFFFFсавдолари якуни бўйича тузилган баённомани бекор қилиш ва 67 029 613 сўм асосий қарз, 33 514 807 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор фикр билдириб, ишда тўпланган далиллар ҳамда жавобгар томоннинг асосий қарзни тўлиқ тўлаганлиги, иқтисодий аҳволини инобатга олиб, ҳамда тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномалари ёзма равишда бекор қилинмаганлиги боис, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман 2 қаноатлантиришни, FFFFFсавдолари якуни бўйича тузилган баённомани бекор қилиш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, даъво талабларини қувватлаб, жавобгар шартномада кўрсатилган асосий қарз тўловларини тўлиқ тўлаганлиги, FFFFFсавдолари якуни бўйича тузилган баённомани бекор қилиш қисми бўйича эътирози йўқлиги, жавобгарнинг иқтисодий аҳволини инобатга олиб, адолатли қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, судга далиллар тақдим қилиб, шартнома бўйича асосий қарздорлик мавжуд эмаслиги, жамиятга қўлланиладиган неустойка корхонани қийин аҳволга солиб қўйиши мумкинлиги, корхонанинг иқтисодий аҳволини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, низони судда кўрилишига жамиятнинг ижара тўловларини тўламаслиги сабаб бўлганлиги боис суд харажатларини зиммасига юклашни сўради. Суд прокурор фикри, тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган. Тарафлар ўртасида 26.09.2024 йилда 274-сонли ва 05.01.2025 йилда 274оа/25-сонли ижара шартномалари тузилган бўлиб, ижара тўловлари мунтазам равишда тўланмаганлиги оқибатида даъвогар жавобгарга нисбатан 03.05.2024 йилдаги FFFFFсавдолари якуни бўйича тузилган баённомани бекор қилиш ва 67 029 613 сўм асосий қарз, 33 514 807 сўм пеня ундириш талабини қўйган. Суд кунига қадар жавобгар томонидан муддати ўтган 67 029 613-сўм асосий қарздорлик тўлиқ бартараф қилинган. Бу жавобгарнинг судга тақдим қилган тўлов топшириқномалари, тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиқланади. Шу боис, суд даъвонинг асосий қарз суммасини ундириш талабини муҳокама қилиб, бугунги кунда жавобгар асосий қарздорликни тўлиқ бартараф қилганлиги боис, ушбу талабни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Даъвогар даъво аризасида шартноманинг 5.3-бандига асосан жавобгардан 485 378 966,1 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасида баён қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.1-бандида Ижарага олувчи томонидан ижара тўловини ўз вақтида тўламаса Ижарага берувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.4 фоиз миқдорида пеня тўлашлиги, бунда пенянинг миқдори умумий қарздорликнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. 3 ФК 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб тушунтириш берилган. Бу ҳолатда суд, тарафларнинг шартнома мажбуриятларини қай даражада бажарганликлари, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар ҳисобига жавобгардан 10 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгар номига расмийлаштирлган 03.05.2024 йилдаги FFFFFсавдолари якуни бўйича тузилган баённомани бекор қилиш талабини қўйган. Даъво аризасида даъвогар 14.10.2025 йилдаги 378-сонли хатида №YU1112678-сонли баённомага асосан жавобгарга ижара асосида берилган 0,9988га ер майдони учун тузилган шартномалар бир томонлама бекор қилинганлиги тўғрисида важларни келтирган бўлсада, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномалари ўзаро келишувга асосан ёки суд қарорига асосан бекор қилинмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги 203-сонли қарори 18-бандида шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилиш кўрсатилган. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгар номига расмийлаштирлган 03.05.2024 йилдаги FFFFFсавдолари якуни бўйича тузилган баённомани бекор қилиш талаби асослантирилмаганлиги ҳамда уни қаноатлантириш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмаслиги сабабли ушбу талабни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Баён қилинганларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 10 000 000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, суд ИПК 118-моддаси талаблари ҳамда жавобгарнинг суд харажатларини ўз зиммасига юклаш ҳақидаги илтимосномасига кўра, жавобгар жамият ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 131 000 сўм давлат божи 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. 4 Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти «FFFFF» ДМ фойдасига жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10 000 000 сўм пеня, 6 131 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов