← Назад
Решение #2826950 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 646 символов
4-1601-2501/21753-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 5 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “А” МЧЖнинг манфаатида жавобгар – «Б»
МЧЖ ҳисобидан 13370286,57 сўм асосий қарз, 2674050 сўм пеня
ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “А” МЧЖ манфаатида (келгуси ўринларда –
даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – «Б» МЧЖ (келгуси
ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 13370286,57 сўм асосий қарз,
2674050 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлиси куни ва жойи ҳақида қонунда белгиланган
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган
бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
2025 йил 6 майдаги 2897-сонли шартномага асосан жавобгар олдиндан
маҳсулот қийматининг 50 фоиз тўловини амалга ошириши, қолган
тўловларни эса маҳсулот етказиб берилгандан сўнг 30 календарь кун
ичида амалга ошириши, даъвогар корхона эса аванс тўловлари келиб
тушгандан сўнг 5 банк куни ичида дори воситаларини етказиб бериш
мажбуриятини олган.
Даъвогар корхона томонидан 2025 йил 25 декабрь куни ҳолатига
ҳисоб-фактураларга асосан жами 18270286,57 сўмлик маҳсулотлар
етказиб берилган. Жавобгар корхона томонидан жами 5400000 сўм
тўловлар амалга оширилган.
Жавобгар корхона томонидан олинган маҳсулотлар учун ўз вақтида
тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 12870286,57 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар вакили тақдим этган ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг
2025 йил 25 декабрь куни ҳолатига 12870286,57 сўм қарздорлиги
мавжуд.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг 12870286,57 сўм асосий
қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш
лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 2674050 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига
кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб,
талаб
қилинган
неустойканинг
адолатли
миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Тарафлар
ўртасидаги
шартноманинг
5.3-бандига
кўра
мажбуриятлар бузилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўланиши келишилган.
Шу сабабли, даъвогар корхона томонидан жами 2674050 сўм пеня
ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда, суд шартнома шартлари бўйича олдиндан
тўловларни амалга оширганлигини инобатга олиб, жавобгар томонидан
шартнома шартларининг бузилиши оқибатларига мутаносиб равишда,
Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаган ҳолда, даъвонинг пеня
ундириш талабини қисман қаноатлантиришни ва 1000000 сўм
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 12870286,57 сўм асосий қарз,
1000000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажатини ундириш, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгар ҳисобидан
412000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “А” МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖдан 12870286,57
сўм асосий қарз, 1000000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 412000 сўм давлат божи Республика
бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов