← Назад
Решение #2826954 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 138 символов
4-1601-2501/22467-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 5 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар «А» АЖнинг жавобгар «Б» d vl t mu ss s si ҳисобидан 13546676
сўм электр қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
Наманган шаҳар прокурор ёрдамчиси У.Самижонов қатнашувида, даъвогар
вакили М.Тожимаматов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, очиқ суд
мажлисида, судининг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«А» АЖ (бундан буён матнда - даъвогар) ва «Б» d vl t mu ss s si
(бундан буён матнда - жавобгар) ўртасида “Электр энергиясини якуний
юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш”
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, корхона электр энергиясини етказиб бериш,
истеъмолчи эса, истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида
тўлаш мажбуриятини олган. Корхона томонидан шартнома мажбуриятлари
бажарилиб, шартномада белгиланган электр энергияси истеъмолчига етказиб
берилган.
Жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан,
етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга
оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ҳисоб-китоб қилишни сўраб қилган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси
шартномасидан юзага келган 13546676 сўм электр қарздорлиги ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси ва Ғазначилик бошқармалари низо предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс тариқасида жалб
қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар
томонидан қарз бўйича қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб,
қарздорликни ва почта ҳаражатини ундиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси даъво талаблари асосли эканлигини
билдириб, даъво аризасини қисман қаноатлантириш лозимлиги ҳақида фикр
билдирди.
Жавобгар ва учинчи шахс белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгар ва учинчи шахс нинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида Электр
энергиясини якуний
юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган
истеъмолчиларга сотиш” шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар
электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартномага кўра, Истеъмолчи томонидан электр энергияси учун
тўловни амалга ошириши, электр таъминоти корхонаси эса электр
энергиясини етказиб бериши лозим бўлган.
Шунга асосан даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан счетфактура асосида электр энергияси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси
учун 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 13546676 сўм электр қарздорлиги
тўламаган.
Қарздорнинг ҳисоб-рақамига тўлов талабномаси қўйилган, лекин ҳисобрақамда пул маблағи бўлмаганлиги учун ушбу тўлов талабномаси ижро
этилмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган қарзни тўлашни талаб қилган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу кодекснинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти
шартномасига
мувофиқ,
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб
берилганлиги ва жавобгарнинг даъвогардан 13546676 сўм электрдан қарз
эканлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган
шартнома ва талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан 13000000 сўм
тўловлар амалга оширилган. Шу сабабли, таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ
нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари, тақдим
этилган маълумотлар, солиштирма далолатномаларга асосан даъвогарнинг
жавобгардан 546676 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби
асослидир.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига
мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шунга асосан суд, жавобгардан бюджетга 412000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 8, 234, 236,
468-478-моддаларига, ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179- моддаларига
асосланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
«А» АЖнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б» D VL
U SS S SI ҳисобидан даъвогар «А» АЖ
фойдасига истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 546676 сўм электр
қарздорлик ва 41200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар «Б» D VL
U SS S SI ҳисобидан бюджетига 412000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов