Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2501/10267 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e0268ea3-7897-4b83-a0c5-317cee092f22 Claim ID PDF Hash 4d8c053a229cade3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 17-моддаси онун 17 law
онун 66-моддаси онун 66 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 207 символов
4-1603-2501/10267-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 5 январ Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг котиблигида, прокурор ёрдамчиси У.Самижонов қатнашувида, даъвогар- Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармасининг жавобгарТўрақўрғон туман йўллардан фойдаланиш ДМ ҳисобидан 6.225.126,78 сўм пенсия учун қилинган харажатларни ва 98630,91 сўм пеня жами 6.323.757,69 сўмни регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Б.Хатамов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Мадалимов иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) томонидан Тўрақўрғон туман йўллардан фойдаланиш ДМда (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) Асрақулов Абдусоттор Холматович меҳнат вазифасини бажариш жараёнида меҳнатда майиб бўлганлиги учун “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан кейинги матнда Қонун деб юритилади) 17-моддасига мувофиқ пенсия тўланиб келинаётганлиги, 2025 йил 1 августдан 2025 йил 1 ноябрга қадарли ногиронлик пенсияси тўлаб берилган. Тўланган пенсия харажатларини қоплаш юзасидан билдирилган регресс талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6.225.126,78 сўм пенсия учун қилинган харажатларни ҳамда тўлов кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 98630,91 сўм пеня жами 6.323.757,69 сўмни регресс тартибда ундиришни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тўрақўрғон туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъвони тан олди. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган Мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Тўрақўрғон туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни учинчи шахслар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорни даъвони қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тўрақўрғон туман йўллардан фойдаланиш ДМ ходими А.Асроқулов меҳнат вазифасини бажариш жараёнида майиб бўлган ва унга Қонун 17-моддаси талабларига мувофиқ ногиронлик пенсияси тўланиб келинаётган. Хусусан, 2025 йил 1 августдан 2025 йил 1 ноябрга қадар 6.225.126,78 сўм ногиронлик пенсияси тўлаб берилган. Тўланган пенсия харажатларини қоплаш юзасидан билдирилган регресс талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Қонун 66-моддасига кўра, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мулжалланган маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиб боришлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори 32-бандига мувофиқ, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари суммалари юридик шахслар томонидан мазкур пенсиялар тўланган бутун давр учун қопланади. Бунда харажатлар тўлови ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади. Пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Низомда кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағлар юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича юридик шахслардан ундирилишини (қопланишини) таъминлайдилар. Бироқ, жавобгар томонидан 2025 йил 1 ноябр ҳолатига бўлган 6.225.126,78 сўм маблағ пенсия жамғармасига тўлаб берилмаган. Шу асосда даъвогар судга мурожаат этиб, фуқарога тўланган пенсия тўловларини регресс тартибда жавобгардан ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 3 октябрда 01/67/07/08-35/184-сонли регресс талабнома юборилиб, ушбу унда фуқарога тўланган пенсия харажатларининг 6.225.126,78 сўми қопланмагани, ушбу пенсия харажатларини тўлаб берилиши, акс ҳолда иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этилиши билдирилган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг 6.225.126,78 сўм тўловларни регресс тартибда ундириш талаби қонун ҳужжатларига мувофиқ асосли ва суд даъвогарнинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан тўлов кечиктирилган кунлар учун Низом 42-бандига асосан 98630,91 сўм миқдорида пеня ҳисоблаб, уни ундиришни сўраган. Низомнинг 42-бандида, ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади. Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади. Бундан кўринадики, даъвогарнинг пеня ундириш талаби қонун ва қонуности ҳужжатларига мувофиқ асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига регресс тартибида 6.225.126,78 сўм пенсия учун қилинган харажатларни ва 98630,91 сўм пеня ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412000 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177 - моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар Тўрақўрғон туман йўллардан фойдаланиш ДМ ҳисобидан: - Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси фойдасига регресс тартибида 6.225.126,78 сўм пенсия учун қилинган харажатлар ва 98630,91 сўм пеня, жами 6.323.757,69 сўм, шунингдек олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров