Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2501/22411 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bf9fe26b-180e-46c9-83c0-b9e56515ed04 Claim ID PDF Hash b044b2cff7154c2d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Текст решения 4 673 символов
4-1601-2501/22411-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 5 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «А» МЧЖнинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 110013838 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «А» МЧЖ (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – «Б» МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 110013838 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар судга мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 9 августда маҳсулот етказиб бериш ҳақида 1889-сонли шартнома тузилган. Шартномаларнинг 3.1-бандларига кўра, даъвогар корхона жавобгарнинг буюртмаси асосида дори воситаларини етказиб бериши, жавобгар корхона эса олдиндан 25 фоиз, маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг 25 кун ичида тўловларни амалга ошириши келишилган. Даъвогар томонидан 2024 йил 26 сентябрь кунги 5469-сонли ҳисобфактура орқали жами 20631256 сўмлик, 2024 йил 26 сентябрь кунги 5467сонли ҳисоб-фактура орқали жами 56619975 сўмлик, 2024 йил 13 август кунги 4241-сонли ҳисоб-фактура орқали жами 32762607,52 сўмлик, жами 110013838 сўмлик дори воситалари етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг 110013838 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 110013838 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундириш, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 2200276,76 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖдан 110013838 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 2200276,76 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик А.Каримов этувчи ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Наманган шаҳри 2026 йил 5 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «А» МЧЖнинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 110013838 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддаси, ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖдан 110013838 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 2200276,76 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик А.Каримов этувчи