Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2501/10108 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение FFFFF Ответчик / Подсудимый FFFFF
Source ID 302a7e21-4fa1-4efd-a0c6-158b0fa774e4 Claim ID PDF Hash ae0e519c03565168... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 356-моддаси нинг 356 law
ФКнинг 418-моддаси ФКнинг 418 law
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 559 символов
4-1505-2501/10108-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2026 йил 06 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, И.Исламованинг котиблигида, даъвогар вакили Х.Юлдашев (Фермерлар кенгаши юристи, ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар фермер хўжалиги ва жавобгар жамият вакиллари иштирок этмаган ҳолда, Фарғона вилояти фермерлари кенгашининг даъвогар «FFFFF» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан 287 980 239 сўм асосий қарз, 11 519 209 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона вилояти фермерлари кенгаши даъвогар «FFFFF» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан 287 980 239 сўм асосий қарз, 11 519 209 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида Фарғона вилояти фермерлари кенгаши вакили тушунтириш бериб, даъво аризаси бўйича асосий қарздорлик тўлаб берилганлиги, лекин тўловлар кеч тўланганлиги боис жавобгар пеня суммасини ҳам тўлаб бериши кераклигини билдириб, даъвонинг пеня суммасини ундиришни сўради. Даъвогар фермер хўжалиги ва жавобгар жамиятдан суд мажлисида вакиллар иштирок этмади. Улар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд уларнинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд Фарғона вилояти фермерлари кенгаши вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш материалларига қараганда, даъвогар фермер хўжалиги ва жавобгар жамият ўртасида 2025 йил 20 февраль куни 49335-сонли ва 2025 йил 13 март куни 84526-сонли “Пахта хом ашёси етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган, унга кўра фермер хўжалик жавобгарга шартномада белгиланган миқдорларда пахта хом ашёси маҳсулоти етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот учун шартномада белгиланган тартиб ва миқдорда тўловларни амалга ошириши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 30.09.2025 йилдаги 4-сонли счёт фактура асосида 265 760 999,88 сўмлик 34 425 кг, 30.09.2025 йилдаги 5-сонли счёт фактура асосида 94 213 300,06 сўмлик 11 351 кг етказиб берилган пахта хом ашё маҳсулотлари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Фьючерс шартномаларининг 3.2-бандида Буюртмачи – “FFFFF” масъулияти чекланган жамияти томонидан хўжаликдан харид қилинган пахта маҳсулотлари қиймати 359 975 299 сўмнинг 80 фоизини 3 иш куни ичида тўлаб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан қабул қилиб олинган пахта маҳсулотлари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогар фермер хўжалиги Фарғона вилояти 2 фермерлари кенгашига мурожаат қилиб, жавобгардан қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраган, шу асосда Кенгаш томонидан жавобгарга даъвогар томонидан етказиб берилган пахта маҳсулотлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган. Фарғона вилояти фермерлари кенгаши даъвогар «FFFFF» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, етказиб берилган дон маҳсулотлари учун жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан 287 980 239 сўм асосий қарз, 11 519 209 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) нинг 356-моддаси 1-қисмида “Шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.” деб кўрсатилган. ФКнинг 418-моддаси 1-қисмига кўра сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонун ҳужжатлари, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозимлиги белгиланган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил учун етиштирилган пахта ҳосилидан маҳсулотлари қийматининг 287 980 239 сўм қисми тўланмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича вужудга келган 287 980 239 сўм асосий қарздорлик иш ҳужжатларидаги шартнома, счёт фактура, солиштирма далолатнома ва даъвогарнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Суд кунига даъво аризасида кўрсатилган 287 980 239 сўм асосий қарздорлик бартараф қилинган. Шу сабабли суд даъво талабининг жавобгардан фақат асосий қарз ундириш қисмини суд кунига қадар бартараф қилинганлигини инобатга олиб, қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.4-бандига кўра, тўловлар кечиктирилганлиги учун 0,1 фоизи миқдорида, 11 519 209 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 11 519 209 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун 3 жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб тушунтириш берилган. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва қарздорни мулкий аҳволи, асосий қарздорлик суд кунига қадар бартараф этилганлик ҳолатларини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 2 000 000 сўмлик қисмини қаноатлантиришни ва пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 2 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгардан Республика бюджетига 5 989 988,96 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «FFFFF» фермер хўжалиги фойдасига жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан 2 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «FFFFF» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан Республика бюджетига 5 989 988,96 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов