← Назад
Решение #2826984 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
6 203 символов
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2026 йил 5 январь
4-1501-2501/21990-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар жамият раҳбари А.Жўраев, жавобгар вакили (ишончномага асосан)
Ж.Саидвалиевларни иштирокида, даъвогар «КиЪЪо ОНт|оп» маъсулияти
чекланган жамиятининг жавобгар «А.АкЪагаН» масъулияти чекланган
жамиятидан жами 191 342 716 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«КиЪЪо ОНш|оп» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«А.АкЪагаН» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 112 490 100 сўм асосий қарз, 56 245 050 сўм пеня,
22 607 566 сўм фоиз, жами 191 342 716 сўм қарздорликни ва тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Шунингдек, «КиЪЪо ОНтрп» маъсулияти чекланган жамияти судга
қўшимча ариза билан мурожаат қилиб, «А.АкЪагаЛ» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 125 330 780 сўм асосий қарз, 43 404 370 сўм пеня, 22 607
566 сўм фоиз, жами 191 342 716 сўм қарздорликни ва тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 декабрдаги ажрими билан даъвогарнинг қўтттимча.
аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, ариза
тақдим қилиб, иш бўйича жавобгар билан келишувга эришганлиги сабабли
келишув битимини тасдиқлаб беришни, низо бўйича иш юритишни
тугатишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, мазкур
низо бўйича даъвогар билан келишувга эришганликларини баён қилиб,
келишув битимини тасдиқлашни сўради.
Суд тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан
келишув битимини тасдиқлашни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «КиЪЪо ОНт|оп» маъсулияти
чекланган жамияти (“Ижрочи”) билан «А.АкЪагаН» масъулияти чекланган
жамияти (“Буюртмачи”) ўртасида 2025 йил 1 январь кунги 3-сонли маҳсулот
етказиб бериш шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига асосан, “Ижрочи” шартноманинг 1.2.бандида кўрсатилган маҳсулотни белгиланган муддатларда “Буюртмачи”га
етказиб беришни, “Буюртмачи” маҳсулотни қабул қилишни ва ҳақини
тўлашни ўз зиммасига олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан, даъвогар томонидан
ҳисобварақ-фактураларга асосан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилган
бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан ушбу етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловлар
амалга оширилиб, қолган 125 330 780 сўм қарздорликни тўламасдан
келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Бундан ташқари, тарафлар суд мажлиси жараёнида ўзаро келишувга келиб,
2026 йил 5 январь кунги келишув битими судга тақдим қилинган.
Келишув битимига кўра, жавобгар, даъвогар олдидаги 125 330 780 сўм
асосий қарз, 12 000 000 сўм банк фоизи, 1 913 427 сўм давлат божи ва 41 200
сўм почта харажатларини 2026 йил 26 январдан 2026 йил 16 март кунига
қадар муддатларда қисмларда тўлаб беришни зиммасига олишни ҳамда
даъвогар даъво талабларидан воз кечишига келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18
декабрь кунги 204-сонли “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини
тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим
масалалар тўғрисида”ги қарорининг 7-банди биринчи хатбошисига кўра,
судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига
қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини
тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилсин.
Мазкур Пленум қарорининг 12.-бандига кўра, келишув битими шартларини
кўриб чиқишда суднинг вазифаси тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш
юритишни тугатишга бўлган ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан
келишув битими тузилаётганида қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш ва
келгусида келишув битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро
қилинишини таъминлашдан иборатдир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 130-моддасига кўра, суд
тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини
юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПКнинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини
қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 7-бандига кўра, суд, агар келишув битими
тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, иш юритишни тугатади деб
белгиланган.
Бундай ҳолда суд тарафлар ўртасида юқоридаги шартлар асосида
тузилган келишув битими қонун талабларига зид эмаслигини, ҳамда бошқа
шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказмаслигини, келишув
битими тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланганлигини
инобатга олиб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни
ҳамда иш юритишни тугатишни лозим топади.
Юқоридаги кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 130 - 134, 195моддаларини қўллаб, суд
ажримқилди:
Иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар «А.АкЪагаН» масъулияти чекланган жамиятининг даъвогар
«КиЪЪо ОНш|оп» маъсулияти чекланган жамияти олдидаги 125 330 780 сўм
асосий қарз, 12 000 000 сўм банк фоизи, 1 913 427 сўм давлат божи ва 41 200
сўм почта харажатларини 2026 йил 26 январдан 2026 йил 16 март кунига
қадар муддатларда қисмларда тўлаб бериши ҳамда даъвогар даъво
талабларидан воз кечиши шартлари асосида тузилган келишув битими
тасдиқлансин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят (протест) беришга ҳақли.
а
и
с
л
и
к
э
т
у
в
ч
и
:
Р
Т.Маматожиев