← Назад
Решение #2826999 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| дор ФК | 470 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
6 435 символов
4-1801-2503/10019-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2026 йил 5 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар “Хххх” АЖнинг
жавобгар “ХХХХ” ФХга нисбатан 11 628 240 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, тарафлардан: даъвогар вакили: хххх
(ишончнома асосида), жавобгар вакили: Ж.Сафаров (шахсий маълумотнома
асосида)лар иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Хххх” АЖ (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХ” ФХ (бундан кейин матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 11 628 240 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, қарздорлик бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, тез орада қарздорликни бартараф қилишини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг важлари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини
етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, “Хххх” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали
Нишон туман электр таъминоти корхонаси ва “ХХХХ” ФХ ўртасида 220508сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида шартнома
тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, корхона (даъвогар) тармоқлари орқали
электр энергиясини истеъмолчига (жавобгар) етказиб бериш, истеъмолчи эса
истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол
қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган энергия учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, 2025 йил 1 мартдан, 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра етказиб
берилган электр энергияси учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати
ўтган қарздорлиги 11 628 240 сўмни ташкил этган.
ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бу миқдор
ФК 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги
ПФ-5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда
истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек
ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармонининг 8-бандига мувофиқ, истеъмолчиларга энергия
ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар
томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган
тақдирда эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг
охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур
истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ
узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси
етказиб берилганлиги ҳамда жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга
оширилмаслиги натижасида қарздорлик юзага келганлиги, қарздорлик
бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги ҳолати иш ҳужжатларидаги
мавжуд шартнома, тарафлар ўртасида тасдиқланган электрон ҳисобварақфактуралар,
солиштирма
далолатнома,
тарафлар
вакилининг
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236, 468, 470, 474моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХ” ФХ ҳисобидан даъвогар “Хххх” АЖ фойдасига 11
628 240 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ХХХХ” ФХ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова