← Назад
Решение #2827000 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет Кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 47 | — | law | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| нинг | 357 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ФК | 9 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 121 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 122 | — | code_article | |
| онунни | 47 | — | law | |
| онунни | 72 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
22 438 символов
4-1504-2502/12108-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Имомов
Кассация инстанцияда маърузачи
судья Д. Акрамова
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 5 январь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова
ва
Д.Акрамовалардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Д.Абдурасуловнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона вилоят прокуратураси
бўлим прокурори С.Игамбердиев, даъвогар вакили А.Жуматов (ишончнома
ва ордер асосида), жавобгар вакили А.Эминов (ишончнома асосида), 3-шахс
Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили У.Зияев (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат
ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш
асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг жавобгар Қўштепа тумани
Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан 8 431 500 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Марғилон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қароридан
норози бўлиб, Фарғона вилоят прокурорининг ўринбосари томонидан
келтирилган кассация протести асосида ишни вилоят суди биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва
адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини
ўқитиш
ва малака ошириш маркази (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қўштепа тумани Йўллардан
фойдаланиш давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 8 431 500 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга Фарғона вилоят
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик
хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
2
Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Фарғона вилоят
прокурори ўринбосари томонидан келтирилган кассация протестида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси 122-моддасининг биринчи қисмига
кўра, юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан
ажратиладиган
маблағлар
доирасида
бюджет
ташкилотлари
ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик
бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилиши, ушбу модданинг учинчи
қисмига асосан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланганлиги, тарафлар
ўртасида 2022 йил 13 январда тузилган 30-2022-сонли шартнома ғазначилик
хизмати бўлимида рўйхатдан ўтмаганлиги, ваҳоланки, шартномада тўловлар
ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилганидан кейин тўловлар
амалга оширишга келишилганлиги, шартноманинг 2.2-бандида буюртмачи
шартномани умумий баҳоси 30 фоизини шартнома ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилган пайтдан бошлаб 10 кун муддатда ижрочининг ҳисоб-рақамига
ўтказиб берилиши белгиланганлиги, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги
учун
шу кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан
битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 11-бандига кўра, бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги
даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб
келмаслиги,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2018
йил
27 сентябрдаги “Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри
шартномалар бўйича харид қилинадиган товар (ишлар, хизматлар)
тўғрисида”ги ПҚ-3953-сонли қарорининг учинчи бандида, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,
Ҳисоб палата ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат
буюртмачилари томонидан иловадаги рўйхатга мувофиқ товарлар (ишлар,
хизматлар)ни кейинчалик улар тўғрисидаги маълумотларни шартнома тузилган
санадан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан давлат харидларининг махсус
ахборот порталига жойлаштирган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар асосида
харид қилиш тартибини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”,
деб кўрсатилган талаблар ҳам даъвогар томонидан бажарилмаганлиги, “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 47-моддасига
асосан қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот Шартномаларнинг ягона
реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга
оширилмаслиги белгиланганлиги, давлат буюртмачилари томонидан 21 турдаги
тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот шартнома
3
тузилган пайтдан эътиборан беш куни ичида махсус ахборот порталига
жойлаштириши шартлиги, 269-сонли Пленум қарорининг 27-бандига кўра,
битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан
қўлланилмаслиги, битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда
ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк
топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим
бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз
орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эгалиги, бироқ биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни
инобатга олмасдан, шошма-шошарлик билан даъвони тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулосага келганлиги, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ
аниқланмаганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб янги қарор қабул
қилиш сўралган.
Суд мажлисида прокурор протестни қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида кассация протестига нисбатан ёзма
эътирозини тақдим этиб ва уни қувватлаб, биринчи инстанция суди даъвони
қаноатлантириб қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарорини қабул
қилгани, прокурор протести асоссиз бўлиб, алоҳида аҳамият касб этмайдиган
ҳолатлар туфайли ишни ҳал қилинишини сансалорликка солиш, уларни ҳал
қилинишига ҳар хил тўсиқлар юзага келтиришдан бошқа нарса эмаслигини,
протестда келтирилган норматив ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг
11-бандида берилган тушунтиришларга кўра, шартнома тузилмаган
ҳисобланиши, лекин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 357-моддасида шартнома тузилган
пайтдан бошлаб кучга кириши ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолиши қайд
қилингани, ФК 365-моддасида оферта йўллаган шахс унинг акцептини олган
пайтда шартнома тузилган ҳисобланиши, агар қонунга мувофиқ шартнома
тузиш учун мол-мулкни топшириш ҳам зарур бўлса, шартнома тегишли молмулк топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланиши белгилангани,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар
томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2016 йил 23 декабрь 303-сонли қарорини 2.3-бандида қурилиш пудрати
шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра
шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса,
бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос
бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки)
қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка,
фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни
қаноатлантириш рад этилиши, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига
зид тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмаслиги ҳақида тушунтириш
4
берилгани, даъвогарнинг кўрсатилган хизматлари қийматини ундиришга ҳақли
эканлиги Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга
солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги қарорининг 8-бандида ҳам тушунтирилгани,
шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш жавобгарнинг мажбурияти бўлгани,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги
117-сонли қарорига асосан барча давлат хизматчилари марказда ўқишлари шарт
экани, даъвогар Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилиб, реестрда
2494-сон билан қайд қилингани ҳамда тўғридан-тўғри тузилган шартномалар
тўғрисидаги ахборотни махсус порталга жойлагани, протест беришда бу
ҳолатларга эътибор берилмагани, жавобгарга хизмат кўрсатилгани далиллар
билан исботлангани, кўрсатилган хизматлар нархи 4 047 000 сўмни ташкил
этиши ва хизмат ҳақи тўланиши лозимлиги, тушган маблағлар Марказ
фаолиятининг асосий даромад манбаси бўлиб, бу маблағлар ҳисобидан Марказ
ўқитувчилари ва бошқа ходимларга ойлик иш ҳақи ҳисобланиши ҳамда
Марказнинг бошқа харажатларига йўналтирилиши, жавобгар томонидан
шартнома бўйича тўлов амалга оширилмагани учун сертификат тингловчиларга
топширилмаганини, прокурор протести даъвогарнинг иқтисодий аҳволигига
салбий таъсир этишини баён қилиб, протестини рад этишни ва ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида марказ бўлимида ходимлар ўқигани,
лекин жавобгарнинг иқтисодий ҳолати яхши эмаслиги учун тўловни амалга
оширишга имконият йўқлигини, шартномани рўйхатдан ўтказилмагани баён
қилиб, протестни қаноатлантиришни сўради.
3-шахс Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили
шартнома
рўйхатга олинмагани учун у бўйича тўлов қилинмаслиги,
прокурорни протести асосли бўлгани учун уни қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида Фарғона вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси хабардор қилинган, лекин вакили суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 297-моддаси тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати учинчи шахс
вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Кассация судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини ва прокурорни фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд,
шунингдек тақдим этилган қўшимча ҳужжатларни ўрганиб, далилларни
текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, кассация протестни қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этишни
лозим топади.
5
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
ИПК 72-моддасига мувофиқ қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек
тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сонли Фармони
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алишер Навоий
номиаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 3 мартдаги
117-сонли қарорига асосан университет ҳузурида Давлат тилида иш юритиш
асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари
ташкил этилиб, уларда шартнома асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро
этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ходимларини пулли
шартнома асосида ўқитилиши белгиланган.
Даъвогар ягона етказиб берувчи бўлгани учун Ягона етказиб берувчилар
реестрига киритилган.
Даъвогар (ижрочи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2022 йилнинг
13 январда тузилган 30/2022-сонли “Ўқитиш ва малака ошириш” тўғрисидаги
шартномага асосан жавобгарнинг 7 нафар ходимини марказ бўлимида ташкил
этилган ўқув курсида ўқитиш хизмат ҳақи 8 431 500 сўмни ташкил этган.
Шартноманинг 2.2-2.3-бандларига асосан шартноманинг умумий
баҳосининг 30 фоизи шартнома ғазначилик хизматида рўйхатдан ўтказилган
пайтдан бошлаб 10 кун ичида ижрочига ўтказиб берилиши; қолган 70 фоиз
тўлов ижрочи томонидан ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар ҳақидаги
далолатнома берилган кундан бошлаб 10 кун муддатда ижрочининг ҳисоб
рақамига ўтказиб беришга келишилган.
Шартнома ғазначиликдан рўҳатдан ўтказилмагани учун даъвогарга
шартнома келишилган хизмат ҳақи ўтказиб берилмаган.
Хизмат ҳақи тўлаб берилмаганини асос қилган даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб, жавобгардан 8 431 500 сўм асосий қарзни
ундириш сўраган.
Биринчи инстанция суди шартнома давлат рўйхатига олинмагани учун
у тузилмаган деб ҳисобланиши, лекин хизматлар кўрсатилгани учун даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан
келишмайди.
6
ФК 9-моддасининг учинчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқларини
амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий
муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат
қилиши назарда тутилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмида агарда модданинг
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя
қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 121-моддасининг
иккинчи қисмига асосан давлат харидлари амалга оширилиши ва уларнинг
якунлари тўғрисидаги эълонлар белгиланган тартибда операторнинг махсус
ахборот порталида жойлаштирилиши керак.
Ушбу Кодекс 122-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига асосан
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик
мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан
кечиктирмай тақдим этади.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 4-моддасининг биринчи қисмига
кўра, харид қилиш тартиб-таомили - давлат харидларини амалга ошириш билан
боғлиқ ҳаракатлар мажмуидан иборат.
Қонун талаблари бўйича ҳаракатлар мажмуига шартномаларни тузиш,
уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам киради.
Қонунни 47-моддасининг бешинчи қисмида шартнома тўғрисидаги
ахборот Шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаганида у бўйича тўлов
амалга оширилмайди деб кўрсатиб ўтилган.
Қонунни 72-моддасида белгиланган талаблар бўйича ягона етказиб
берувчи ва давлат буюртмачиси ўртасида 2022 йилда тўғридан-тўғри тузилган
шартнома тўғрисидаги ахборот уч иш куни ичида махсус ахборот порталига
жойлаштирилиши лозим эди.
Бироқ, харид қилиш тартиб-таомилига риоя этилмасдан шартнома
рўйхатдан ўтказилмаган.
Шунингдек, жавобгар ходимларини 2022 йилни январь ойида ўқиган
бўлса-да, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасига
риоя этмасдан ҳисоб-фактурани жавобгарга орадан икки ярим йилдан кейин
2024 йил 14 июнда юборган. Ўша вақтда юборилган бажарилган ишлар
далолатномасини жавобгар тасдиқламаган.
“Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна
ижроси қоидалари”нинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан
2016 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2850) 234-бандига
7
асосан буюртмачиларнинг тегишли ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилмаган ҳамда ҳисобга олинмаган шартномалари бўйича юзага келган
товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги
кредитор қарздорликлари тўлаб берилмайди.
Давлат харидларига оид қонунчиликка риоя этиш давлат бюджети
параметрлари, яъни даромадлар ва ҳаражатлар миқдори ва таркибини тўғри
белгилаш орқали бюджет мувозанатини сақлаш учун аҳамияти бўлгани боис
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор ислоҳотларини янада
жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон
савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чоратадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сонли Фармонини
6-бандида давлат харидларини амалга оширишда соғлом рақобат муҳитини
таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб бюджет буюртмачилари
томонидан, шу жумладан, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан
тузиладиган шартномалар бўйича тўловлар тегишли тартибда ғазначилик хизмати
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан (ҳисобга олингандан) сўнг амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 11-бандида бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги
даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди
деб, ушбу Пленум қарорининг 27-бандида битимнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмаслиги, битим суд
томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан
маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга
оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс
ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки
тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга, деб
тушунтирилган.
Даъвогарнинг давлат харидлари билан боғлиқ рўйхатдан ўтмаган
шартномада асосланиб пул маблағини ундириш талаби асоссиз бўлгани учун
биринчи инстанция суди даъво талабини рад этиши лозим эди.
Бироқ, биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри
қўллаб даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Даъвогар томонидан шартнома давлат рўйҳатидан ўтказилганини
тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади, шунингдек судлов ҳайъати даъвогар
вакилининг эътирозномасидаги важлари протестни рад этиш учун асос
бўлмайди деб ҳисоблайди.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш
8
юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга
ҳақли.
ИПК 302-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
аниқланмаганлиги, иқтисодий суд аниқланган деб ҳисоблаган иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ёки
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги
иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Кассация протестини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда
кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати протестни
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис, судлов ҳайъати даъвогар томонидан биринчи инстанция суди
учун тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини
зиммасида қолдиришни, даъвогардан кассация инстанцияси учун республика
бюджетига 206 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига ишни биринчи ва кассация инстанцияларда
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ жами 206 000 сўм суд
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати ИПК 68, 118, 260, 276-280-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Фарғона вилоят прокурорининг ўринбосарини кассация протести
қаноатлантирилсин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 сентябрдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва
адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини
ўқитиш ва малака ошириш марказининг даъво талабини қаноатлантириш рад
этилсин.
Даъвогар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва
адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини
ўқитиш ва малака ошириш маркази тўлаган 412 0000 сўм давлат божи ва 41 200
сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва
адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини
ўқитиш ва малака ошириш марказидан республика бюджетига 206 000 сўм
9
давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 206 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф Фарғона вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест)
бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Умаров
Ҳайъат аъзолари
М.Умматова
Д.Акрамова