← Назад
Решение #2827018 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онун | 52 | — | law |
Текст решения
4 528 символов
4-1502-2501/12869-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 05 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг қарздор «H
KOR OBODON I KON»
МЧЖни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни кредитор вакили Р.Абдулазизов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Фарғона вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда кредитор деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «H
KOR OBODON
I KON» (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни
сўраган.
Суд мажлисида кредитор вакили қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Қарздор ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
этилган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган.
Суд ишни қарздорнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим
топади:
иш ҳужжатларига қараганда, кредитор қарздорнинг молия-хўжалик
фаолияти юзасидан таҳлил ўтказганда, иқтисодий ночор аҳволга тушганлиги,
бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлардан 2025 йил 6 ноябрь
ҳолатига 1 107 540 756 сўм қарзни ташкил этганлиги ва ушбу қарздорликни
тўлашнинг имкони мавжуд эмаслигини аниқлаган.
Мавжуд қарздорликни қарздорнинг мол-мулкидан ундириш мақсадида
амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари самара бермаган, қарздорнинг
тўлаш қобилиятининг мавжуд эмаслиги сабабли давлат ижрочисининг қарори
асосида ижро иши юритиш тамомланган.
Шундан сўнг, кредитор қарздорни банкрот деб топишни сўраб судга
мурожаат қилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмида,
агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса доимий тўловга қобилиятсизлик ҳисобланиши,
иккинчи қисмида эса ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга
1
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг
тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда
қўлланилмаслиги белгиланган.
Қонуннинг 242-моддасига мувофиқ, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан
эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда
кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди.
Қонун 52-моддасининг иккинчи қисмида, суднинг қарздор юридик шахсни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги
қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни
бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги
кўрсатма акс эттирилиши кераклиги назарда тутилган.
Суд қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлиги сабабли уни
банкрот деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, тугатиш бошқарувчиси вазифасига Минаваров Саиднасим
Анварович тайинлашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 210-211-моддаларини ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 52-242-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор «H
KOR OBODON I KON» МЧЖ банкрот деб топилсин ва
унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомили бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Минаваров Саиднасим Анварович
тайинлансин. Унинг зиммасига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳаракатларни амалга
ошириш мажбурияти юклатилсин.
Қарздор «H
KOR OBODON I KON» МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи, Фарғона вилоят солиқ бошқармаси
фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин ва ижро этиш учун тугатиш бошқарувчисига
юборилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш
мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов
2