← Назад
Решение #2827019 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
6 971 символов
4-1801-2511/10022-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2026 йил 05 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
"Махматмуродова Жасмина " фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси
бўйича ишни соддалаштирилган тартибда, Қарши туманлараро иқтисодий суди
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ҳамда "Махматмуродова Жасмина " фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 220026-сонли улгуржи
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга
асосан даъвогар электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан электр-энергияси бўйича қарздорлик жавобгар
томонидан тўланмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида
судга мурожаат қилган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари жавобгарга юборилганлиги тўғрисидаги почта хабарномаси
(маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган
пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар
ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат
қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига асосан,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра, мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги келтирилган.
ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган.
2022 йил 02 ноябрдан 2025 йил 01 ноябрь ҳолатида жавобгарга даъвогар
томонидан 5 275 143 сўмлик электр энергияси етказиб берилган бўлсада,
жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар амалга
оширилмаганлиги оқибатида қарздорлик юзага келган.
ФК 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2004 йил 1 ноябрдаги 511сонли “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш
механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорининг 2-бандида, барча юридик шахслар — электр энергияси
истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда
белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ
ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги қайд этилган.
Бундай ҳолатларда суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш
бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 275 143 сўм
асосий қарз, ва 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 112-113, 118, 176- 179, 186, 192, 2034, 2035 -моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л а д и:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг даъвоси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
"Махматмуродова Жасмина " фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 5 275 143 сўм асосий қарз
ва 41 200 сўм почта ҳаражати;
республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов