← Назад
Решение #2827062 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 099 символов
4-1805-2508/5266-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 5 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзагролизинг”
акционерлик
жамияти
манфаатида,
жавобгар
“*********” фермер хўжалиги ҳисобидан 459 300 000 сўм асосий қарз, 45
930 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили *** (ишончномасиз) иштирокида, Қарши
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси “Ўзагролизинг” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
қайд этилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“*********” фермер хўжалиги ҳисобидан (бундан матнда матнда жавобгар
деб қайд этилади) 459 300 000 сўм асосий қарз, 45 930 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, судга даъво тақдим этилгандан
кейин жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлигини маълум
қилиб, бу ҳақда ёзма маълумотнома тақдим этиб, қолдиқ сумма ва пеняни
ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирок этмади.
Бироқ иш ҳужжатларида палата ва жавобгарга суднинг даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими
етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата ва
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатлари ва мавжуд далилларни ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ўзагролизинг” АЖ ва
“Баҳористон Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2019 йил 20 мартда 19/05-5-562-сонли лизинг шартномаси тузилган.
“Ўзагролизинг” АЖ ва “Баҳористон Агросервис МТП” МЧЖ ҳамда
“Агрохим Кластер ММТП” МЧЖ ўртасида 19/05-5-562-сонли лизинг
шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига
тўлиқ воз кечиш тўғрисида 2021 йил 16 апрель куни шартнома имзоланиб,
“Баҳористон Агросервис МТП” МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
“Агрохим Кластер ММТП” МЧЖ га ўтказилган.
“Ўзагролизинг” АЖ ва “Агрохим Кластер ММТП” МЧЖ ҳамда “ HE
BES
GROXI
KL S ER” МЧЖ ўртасида 19/05-5-562-сонли лизинг
шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига
тўлиқ воз кечиш тўғрисида 2023 йил 14 апрель куни шартнома имзоланиб,
“Агрохим Кластер ММТП” МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари “ HE BES
GROXI KL S ER” МЧЖ га ўтказилган.
“Ўзагролизинг” АЖ ва “ IRISHKOR SL DON-S” МЧЖ ҳамда “ HE
BES
GROXI
KL S ER” МЧЖ ўртасида 19/05-5-562-сонли лизинг
шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига
тўлиқ воз кечиш тўғрисида 2024 йил 22 май куни шартнома имзоланиб, “ HE
BES
GROXI
KL S ER” МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
“ IRISHKOR SL DON-S” МЧЖ га ўтказилган.
“Ўзагролизинг” АЖ ва “ IRISHKOR SL DON-S” МЧЖ ҳамда
“*********” ФХ ўртасида 19/05-5-562-сонли лизинг шартномаси бўйича
барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш
тўғрисида 2025 йил 26 май куни шартнома имзоланиб, “ IRISHKOR SL
DON-S” МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари “*********” ФХ га ўтказилган.
Бундан ташқари “Ўзагролизинг” АЖ ва “*********” фермер хўжалиги
ўртасида
2024
йил
11
март
куни
24/05-4-056-сонли,
2024 йил 25 сентябрь куни 24/05-4-618-сонли, 2024 йил 25 сентябрь куни
24/05-4-619-сонли лизинг шартномалари тузилган.
Ушбу шартномаларга асосан 1 дона “ SE IH F 4088WD” русумли ғалла ўриш комбайни, 1 дона “600 литр” русумли штангали пуркагич,
1 дона “Беларус 80Х” русумли чопиқ трактори, 1 дона “ОВХ 600” русумли
пуркагич техникасини жавобгарга лизинг маржаси билан лизинга бериши
жавобгар эса шартнома иловасида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда
лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Лизинг шартномаларга асосан юқоридаги техникаларни даъвогар
жавобгарга топширган, бироқ жавобгар ўз вақтида лизинг тўловларини
амалга оширмаган ва 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 459 300 000 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликларни тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият лизинг шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 597-моддасига мувофиқ, лизинг олувчи ўз мажбуриятларини
жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини
тезлаштиришни ёки лизинг объектини қайтариб олган ва зарарни ундирган
ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Даъвогар вакили томонидан тақдим этилган маълумотномага асосан
жавобгар томонидан асосий қарздорлик 59 527 000 сўм тўланганлиги
тасдиқланади, шу боис суд, даъвогарнинг 459 300 000 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қисман
399 773 000 сўмини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг
8.3-банди ва Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан
жавобгардан 45 930 000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб беради.
Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 45 930 000 сўм пеня ундириш
талаби асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Мазкур ҳолатда суд жавобгарнинг мулкий аҳволини, тадбиркорлик
субъекти эканлигини инобатга олиб, гарчи даъвогарнинг пеня талаби ҳам
асосли бўлсада, пеня миқдорини 10 000 000 сўмгача камайтиришни лозим
топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 399 773 000
сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, Республика
бюджетига давлат божи ундиришни даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 587,
597-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118,
176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*********” фермер хўжалиги ҳисобидан:
Даъвогар “Ўзагролизинг” АЖ фойдасига 399 773 000 сўм асосий қарз,
10 000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 10 104 600 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов