Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2508/5264 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1b642c3b-c4e7-4beb-a6ea-c11a241f1ee5 Claim ID PDF Hash 20e9a61bcb7dc280... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 042 символов
4-1805-2508/5264-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 5 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “**********” акционерлик жамияти манфаатида, жавобгар “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан 59 081 000 сўм асосий қарз, 5 908 100 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ********* (ишончномасиз) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси “**********” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб қайд этилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан (бундан матнда матнда жавобгар деб қайд этилади) 59 081 000 сўм асосий қарз, 5 908 100 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирок этмади. Бироқ иш ҳужжатларида палата ва жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари ва мавжуд далилларни ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “**********” АЖ ва “**********” фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 22 ноябрда 22/05-4-133-сонли лизинг шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан 1 дона “BEL RUS 1025.2” русумли чопиқ тракторини 84 ой муддатга 15 фоизга жавобгарга лизинг маржаси билан лизинга бериши жавобгар эса шартнома иловасида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Лизинг шартномасига асосан юқоридаги техникани даъвогар жавобгарга топширган, бироқ жавобгар ўз вақтида лизинг тўловларини амалга оширмаган ва 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 59 081 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликларни тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият лизинг шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 597-моддасига мувофиқ, лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки лизинг объектини қайтариб олган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу боисдан суд, даъвогарнинг 59 081 000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасидаги шартноманинг 8.3-банди ва Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан жавобгардан 5 908 100 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 5 908 100 сўм пеня ундириш талаби асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд жавобгарнинг мулкий аҳволини, тадбиркорлик субъекти эканлигини инобатга олиб, гарчи даъвогарнинг пеня талаби ҳам асосли бўлсада, даъвогар томонидан сўралган 5 908 100 сўм пеня миқдорини қисман 2 000 000 сўмгача камайтиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 59 081 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига давлат божи ундиришни даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 587, 597-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан: Даъвогар “**********” АЖ фойдасига 59 081 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1 299 782 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов