Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2501/22605 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bce5bde6-52af-4e4f-9d91-9c417b066086 Claim ID PDF Hash 1452da78f0ee203b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Текст решения 6 789 символов
4-1601-2501/22605-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 5 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари Б.Абдурахманов, вакили Қ.Умаров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «А» МЧЖнинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 20100000 сўм асосий қарз, 10500000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «А» МЧЖ (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – ««Б» МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 20100000 сўм асосий қарз, 10500000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлигини, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 4 сентябрда 18-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан, даъвогар жавобгарга иситиш қозонларини етказиб бериши, жавобгар эса тўловларни олдиндан 50 фоиз, қолган тўловларни маҳсулот етказиб берилгандан сўнг 10 кун ичида тўлиқ ҳисобкитоб қилиши келишилган. Даъвогар корхона томонидан 2025 йил 5 декабрь куни ҳолатига ҳисоб-фактураларга асосан жами 65000000 сўмлик товарлар етказиб берилган, жавобгар корхона томонидан эса жами 44900000 сўм тўловлар амалга оширилган. Бироқ, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгар корхонанинг даъвогар олдида 20100000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида 10500000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 2.3-бандига кўра мажбуриятлар бузилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўланиши келишилган. Шу сабабли, даъвогар корхона томонидан 365 кун учун 10500000 сўм пеня ҳисобланган. Мазкур ҳолатда, шартнома шартлари бузилиши оқибатларига мутаносиб равишда пеня миқдорини камайтириш ва 3000000 сўм пеня ундириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати тўланган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 20100000 сўм асосий қарз, 3000000 сўм пеня, 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажатини ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 200000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖдан 20100000 сўм асосий қарз, 3000000 сўм пеня, 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 200000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик А.Каримов этувчи ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН Наманган шаҳри ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2026 йил 5 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари Б.Абдурахманов, вакили Қ.Умаров (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «А» МЧЖнинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 20100000 сўм асосий қарз, 10500000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддаси, ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖдан 20100000 сўм асосий қарз, 3000000 сўм пеня, 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 200000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик А.Каримов этувчи