Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9435 Дата решения 05.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a8fd93c5-0503-4f96-9b73-94a725a691c6 Claim ID PDF Hash 996a0b4032f9e0bc... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 268 символов
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар вакили ***** (ишончнома ва буйруқ асосида)нинг иштирокида, даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти манфаатида *****нинг жавобгар “***** масъулияти чекланган жамиятидан ***** ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида ***** (матнда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар***** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан ***** ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қуватлаб, ундаги важларни такрорлаб, қарздорлик бугунги кунгача бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган палата ҳамда жавобгар ишда вакили иштирокини таъминлашмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасини қўллаб, уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман ьқаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 3 январда 03/01-19-сонли сиқилган табиий газ маҳсулотини етказиб бериш шартномаси (матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан “Сотувчи” (даъвогар) "Харидор" (жавобгар)нинг буюртмасига мувофиқ тегишли миқдордаги метан газ маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Жавобгар олаётган маҳсулотининг 20% пулини олдиндан тўлаши ҳамда қолган пулни кейинги ойнинг 10 санасига қадар тўлиқ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномаларга асосан жами ***** сўмлик маҳсулот етказиб берилган, жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Натижада, даъвогар олдида жавобгарнинг жами ***** сўм қарздорлиги тўланмай қолган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қорздорлиги иш ҳужжатларидаги шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиғини топади. Даъвогар томонидан қарздорликни ундириш мақсадида бир неча бор оғзаки ва ёзма огоҳлантиришлар берилган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли даъвогар манфаатида жавобгардан ***** сўм асосий қарз, 8.296.091 сўм пеня тўғрисидаги даъво аризаси билан Палата судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги мустаҳкамланган. ФКнинг 437-моддаси талабларига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд даъвонинг 16.592.183 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартномаларга мувофиқ жавобгардан 8.296.091 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида келтирилишича, жавобгар тўловларни 374 кунга кечиктирган. шу сабабли кечиктирилган қарздорликнинг эллик фоизи миқдорида пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Мазкур қонун нормаси талабларини инобатга олиб, даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-банди биринчи ва иккинчи қисмларида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини эътиборга олишлари тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Суд, қайд этилганлардан келиб чиқиб, мажбуриятнинг бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, кредиторнинг манфаатларини, тарафларнинг мулкий аҳволини, мажбуриятни бажариш ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 4.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ***** сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан республика юджетига ***** сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти фойдасига ***** сўм асосий қарз***** сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****