← Назад
Решение #2827098 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 957 | — | code_article |
Текст решения
3 111 симв.
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9800-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2026 йил 6 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
«ДАЪВОГАР
НОМИ»
АЖнинг
жавобгар
«ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖдан 9 268 816,71 сўм зарарни суброгация
тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, суднинг
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«ДАЪВОГАР НОМИ» АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
«ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 9 268 816,71 сўм зарарни суброгация тартибида ундириш
сўраган.
Даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгарга юборилган суд ажрими орқали суд мажлиси ва вақти ҳақида
хабардор этилган бўлсада, бироқ улардан вакил суд мажлисига келмади.
Суд ишни тарафларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларига кўра «ДАЪВОГАР НОМИ» АЖ ва “АСАКАБАНК”
АЖ ўртасида 09.08.2024 йилда S 3-36/243-сонли суғурта шартнома тузилган
ва “АСАКАБАНК” АЖнинг мурожаатига асосан даъвогар томонидан 2024
йил 14 октябрдаги 24-057-сонли кредит шартномасига асосан «ЖАВОБГАР
НОМИ» МЧЖнинг кредит
маблағларини белгиланган муддатда
қайтармаганлиги суғурта ҳодисаси деб топилган ҳамда 2025 йил 31 октябрда
“АСАКАБАНК” АЖга 9 268 816,71 сўм тўлаб берилганлиги аниқланган.
Бу ҳолат иш ҳужжатларидаги банк тўлов ҳужжати кўчирмаси билан
тасдиқланади.
Даъвогар жавобгарга талабнома юбориб, суброгация тартибида зарарни
тўлаш талабини қўйган. Бироқ, жавобгар уни оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли, бу ҳақда судга мурожаат қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 957-моддасининг
биринчи қисмида белгиланишича, агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Демак, даъвогарнинг даъвоси асосли, уни қаноатлантириш лозим
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Шу асосда, даъвогарга жавобгардан суд харажатларини ундириш ҳамда
давлат божини жавобгардан ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖдан:
даъвогар
«ДАЪВОГАР
НОМИ»
АЖ
фойдасига
9 268 816,71 сўм қарз ва 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
ғ
Раислик қилувчи
Ф.Аманов қаро